Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Twitter эгаси Илон Маск ўз профилига ижтимоий тармоқнинг журналист Мэтт Тейбби томонидан эълон қилинган ички ҳужжатларига ҳаволани жойлаштирди. Ушбу ҳужжатлар, шу жумладан, АҚШ президенти Жо Байденнинг ўғли Хантернинг ноутбуки билан боғлиқ воқеа ҳақидаги маълумотни ҳам ўз ичига олади. Маск қайд этишича, фактларнинг бир қисми эълон қилинишидан аввал икки марта қайта текширилган.

Хантер ва Жо Байденлар

Хантер ва Жо Байденлар
Фото: Global Look Press

Тейбби ушбу материалларни «Twitter файллари» деб номлади. Журналистнинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқда йилдан йилга ахборот тарқатиш учун тўсиқлар сони ошмоқда, аммо бошида Twitter бундай тўсиқлар бўлмайдиган жой сифатида ўйлаб топилганди.

Маълум бўлишича, Twitter Байденлар ва Украинанинг Бурисма энергия компанияси ўртасидаги алоқалар ҳақидаги ахборотни бекитиш учун «фавқулодда чоралар» кўрган. Хусусан, 2020 йил октябрида New York Post нашрида бу иш ҳақида ҳамда кичик Байден томонидан унутиб қолдирилган ва нозик ахборотни ўз ичига олган ноутбукдан сизиб чиққан маълумотлар ҳақида хабарлар пайдо бўлиши билан, твитларни ўчириш ҳақида сўровлар келиб тушган — бу одатий амалиёт сифатида қабул қилинган.

Шунингдек, бундай хабарлар «хавфсиз бўлмаган маълумот» деб белгиланган, тўғридан-тўғри ҳаволалар эса блокланган.

New York Post мақоласида Хантер Байден ўз отаси, ўша пайтда АҚШ вице-президенти бўлган Жо Байденни Украинанинг Бурисма энергия компанияси топ-менежери Вадим Пожарский билан таништириб қўйган, бир йилдан кейин эса Жо Байден Украина ҳукуматига босим ўтказиб, компания фаолияти устидан олиб борилаётган текширувга аралашишни ва бош прокурорни ишдан ҳайдашни сўраган. Хантернинг ўзи Бурисма директорлар кенгаши аъзоси бўлган.

Мақола Хантернинг Вадим Пожарский билан электрон ёзишмаларига асосланган. Ўз хатларида Пожарский гўёки кичик Байденга унинг отаси билан уюштирилган учрашув учун миннатдорлик билдирган ва у ўз лавозимидан Бурисмаъга ёрдам бериш учун қандай фойдалана олиши мумкинлигини сўраган.

Газета маълумотларига кўра, бу ёзишма Делавер штатида тузатиш учун устахонага берилган компьютернинг қаттиқ дискидан олинган.

Жо Байден «ўғли билан ҳеч қачон унинг хориждаги ишбилармонлик алоқалари ҳақида гаплашмагани»ни даъво қилган. Ушбу мақоладан кейин унинг рақиби Трамп жорий президентни бу гаплари учун ёлғончиликда айблаганди.

Аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг назорат қўмитаси мамлакат президенти Жо Байденнинг оиласи 50 та давлатда бизнес юритмоқчи бўлганини аниқлаган эди. Таъкидланишича, АҚШ президентининг ўғли Хантер дунё бўйлаб бизнес алоқаларини йўлга қўйган. Унга оиласининг аъзоларини киришини таъминлаш орқали миллионерга айланиши мумкин. Бошқа нарсалар қаторида, Хантер одам савдоси билан алоқадор бўлиши ва унинг компьютерида бунга оид далиллар борлиги айтилмоқда. Оқ уй мазкур маълумотлар очиқланмаслиги учун 250 минг доллардан ортиқ маблағ сарфлагани қайд этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...
Дунё
Сайфулло Соипов 2017 йил Нью-Йоркда юз берган терактда айбдор деб топилди. У ўлимга ҳукм қилиниши мумкин