Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга мунтазам тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўяди.
Тошкентга парвозлар 17 декабрдан бошлаб Boeing 737-800 самолётларида ҳафтасига уч марта – душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Самарқандга парвозлар 16 декабрдан Airbus А319 самолётларида чоршанба, жума ва якшанба кунлари йўлга қўйилади.
«Ўзбекистонга тўғридан-тўғри авиақатновларнинг очилиши Петербург аҳолиси учун Марказий Осиёнинг энг қизиқарли давлатларидан бирига саёҳат қилиш имкониятини кенгайтиради», дейилади авиакомпания хабарида.
18 ноябрь куни Уммонинг Salam Air авиакомпанияси илк бор Наманганга парвозларни йўлга қўйганди. Мунтазам рейслар ҳафтада бир марта — жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)