Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Франция Европа ва украиналик ҳамкорлари билан биргаликда Россиянинг Украинадаги «агрессив жиноятлари» бўйича махсус трибунал яратиш устида иш бошлади. Россия Ташқи ишлар вазирлиги бунга муносабат билдирди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Муносабатга кўра, Москва Франциянинг «Россия томонидан босқинчилик жиноятлари бўйича махсус трибунал» тузилгани ҳақидаги баёнотидан норози.

«Биз Европа ва Франция Ташқи ишлар вазирлигининг Россиянинг босқинчилик жиноятлари учун қандайдир махсус трибунал яратиш режалари ҳақидаги баёнотидан ғазабдамиз. Биз инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига жуда эътиборли бўлган француз дипломатларидан одамларни ‘тўғри’ ва ‘нотўғри’, ‘бизники’ ва ‘бизники эмас’ деб ажратмасликни талаб қиламиз. Франция томонидан Украинага юборилган адвокатлар ва криминалистлар жамоасидан камида битта мутахассис Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилган Россия ҳудудларига ташриф буюриш керак. Парижга мустамлакачилик уруши, турли жазо операциялари пайтидаги ўзининг жиноятлари учун махсус трибунал яратишини тавсия қиламиз», дейилади баёнотда.

30 ноябрь куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини текшириш учун БМТ кўмагида махсус трибунал ташкил этишни таклиф қилганди. Фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи турли давлатлардан ёрдам олиш учун халқаро ҳамжамият билан ишлашга тайёр.

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя трибунал ташаббусини «ўз қонунбузарлигини яширишга уриниш» ва «БМТ нуфузи ортига бекиниш» деб атади. Россиянинг БМТ Женева штаб-квартирасидаги доимий вакили Геннадий Гатиловнинг таъкидлашича, трибунални ташкил этиш учун бу ташаббус БМТ Хавфсизлик Кенгашида маъқулланиши керак.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Британия ҳукумати “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи — The Telegraph
Дунё
АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?