Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Миллиардер Илон Маск олти ойдан кейин унинг Neuralink компанияси мияга ўрнатиладиган чипларни одамларда клиник синовдан ўтказишини айтди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Фото: Gagadget

Фото: Gagadget

Сўнгги йилларда Neuralink мазкур интерфейсни ҳайвонларда тажриба ўтказган. Компания уни одамларда синаб кўриш учун АQSҲ регуляторига ариза топширган. Neuralink одамни компьютерга улашнинг юқори технологиясини таклиф этади. Жумладан, операцияни бажариш учун бош суягини очиб, мия тўқималарига мини-электродларни (чипни) бирлаштириш зарур.

Фото: Neuralink

Фото: Neuralink

Компания чипнинг яроқлилик муддатини узайтириш устида ишламоқда. Бундан ташқари, Neuralink аллақачон кўриш қобилиятини тиклайдиган кўз имплантлари ва орқа мияси шикастланган беморларнинг ҳаракатчанлигини тиклай оладиган ечимлар устида ишламоқда.

Biroқ чипнинг тақдимотида маймун ўрнатилган чип орқали компьютерда матн тера олгани намойиш қилинган. Қурилма нейрон импулсларини компьютер ўқий оладиган маълумотларга айлантирган.

Кадр: Reuters

Кадр: Reuters

Маск бу технология одамлар ва технологик машиналар ўртасида маълумот узатиш имконини беришига умид қилмоқда. Neuralink имплантант жуда ихчам, танга шаклидаги 23×8 миллиметрдан иборат. Ундан олинган маълумотлар мегабит тезликда ва 10 метргача бўлган диапазонда узатилади. Чип батареяси сутка давомида ишлайди. У тунги вақтда магнит зарядлаш мосламаси ёрдамида қувватланади. Нейрочипни имплантация қилиш бўйича операция роботлаштирилган бўлади.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
Дунё
“Иккинчи Чернобил” — Дунайдаги экологик ҳалокат, қимматбаҳо картиналар ортилган Boeing’нинг бедарак йўқолиши ва Гандига уюштирилган суиқасд. Кун хронологиясида 30
Молия
Чорва молларидан автомобилгача: нега ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини банкда сақламайди?