Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркманистондаги мактаб битирувчилари олий ўқув юртлари ва ўрта касб-ҳунар таълим муассасаларига ўқишга кириш учун муддатли ҳарбий хизматни кечиктириш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар берди.

Фото: «Хроника Туркменистана»

Фото: «Хроника Туркменистана»

Мамлакат президенти Сердар Бердимуҳамедов «Ҳарбий бурч ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунга тегишли қўшимча киритди. Туркманистонда 18 ёшга тўлган йигитлар мажбурий ҳарбий хизматга чақирилади. Муддатли ҳарбий хизмат муддати икки йил.

Эслатиб ўтамиз, Бердимуҳамедов томонидан 1 сентябрь куни имзоланган «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонунга ҳам «Ўрта мактабни битирган болаларга бир марталик имконият бериш шарти билан ҳарбий хизмат муддатини вақтинча кечиктириш тўғрисида» ўзгартиришлар киритилганди.

26 октябрь куни Туркманистон Каспий денгизи бўйида ҳарбий ўқув машқларини ўтказди. Сердар Бердимуаҳмедов қирувчи, жанговар ва юк ташувчи самолётларни кўздан кечирди. Машқлар чоғида ҳарбийлар ерга ва кемаларга ўрнатилган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ёрдамида ҳаводаги нишонларни урди, Туркияда ишлаб чиқарилган Bayraktar ТB2 учувчисиз учар қурилмаси, шунингдек, Emraer EMB Super Tucano винтли ҳужумчи самолётлари ва Aermacchi М-346 реактив самолётлари ердаги шартли душман объектларига зарбалар берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов