Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Украинадаги уришининг ўнинчи ойида Швейцария музлатилган Россия активлари ҳақидаги маълумотларни янгилади. Бу ҳақда мамлакатнинг Иқтисодий ишлар бўйича давлат котибияти (SECО).

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Маълумотларига кўра, Россиянинг Украинага бўлган уруши туфайли Швейцарияда музлатилган активларнинг умумий миқдори 7,5 миллиард Швейцария франкига (8 миллиард доллар) етган.

Швейцарияда санкциялар остидаги Россия фуқаролари, компаниялари ва ташкилотларига тегишли умумий қиймати 7,5 миллиард Швейцария франки (8 миллиард доллар) бўлган молиявий активлар ва 15 та кўчмас мулк объектлари «музлатиб қўйилди».

Бу Швейцариядаги Россия активларининг фақат бир қисми, — дейилади ҳисоботда.

Ҳисоботга кўра, россияликлар Швейцарияда 46 миллиард Швейцария франки (48,6 миллиард доллар) миқдорида омонат қўйган.

Мамлакат 28 февраль куни россияликлардан 100 минг Швейцария франкидан (106 минг доллар) ортиқ омонатни қабул қилишни тақиқловчи Европа Иттифоқи санкцияларига қўшилган.

Олдиндан мавжуд бўлган депозитлар ушбу миқдордан ошиб кетган бўлса, SECЎда рўйхатдан ўтиш керак эди. Бу 123 россиялик ва юридик шахслар томонидан амалга оширилди, депозитларнинг умумий миқдори 46 миллиард Швейцария франкини ташкил этди.

SECО таъкидлаганидек, Швейцария ёки Европа иқтисодий ҳудудига аъзо давлат фуқаролиги ёки яшаш рухсатига эга бўлган Россиядан келган шахслар ҳисобот бериши шарт эмас.

Швейцария банкирлари ассоциацияси маълум қилишича, мамлакат банклари камида 150 миллиард Швейцария франки (159 миллиард доллар) миқдоридаги Россия активларига эга.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади