Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Оёқларнинг шишиши ҳар қандай инсон дуч келадиган муаммодир. Оёқ ва тўпиқ атрофидаги тўқималарда суюқликнинг тўпланиши бир қатор жиддий муаммоларни кўрсатиши мумкин, уларнинг баъзилари шошилинч тиббий ёрдамни талаб қилади, деб ёзади «Новий очаг».

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Зўриқиш оқибатида

Ҳатто соғлом одамларда ҳам нормал қон айланишига тўсқинлик қилувчи ёпиқ, тор пойабзал кийилганда, ўтирган ёки тик турган ҳолда узоқ вақт ишлагандан кейин ёки узоқ муддатли жисмоний меҳнат туфайли оёқлар шишади. Бундай ҳолда ечим нисбатан оддий: оёқларни сиқмайдиган мос пойабзалларни танлаш, табиий материаллардан пайпоқ кийиш, етарли миқдорда суюқлик ичиш, тузни чеклаш, ишдан танаффус қилиш ва оёқларни юқорига кўтариб дам олиш тавсия этилади.

Дори-дармонлар қабул қилганда

Оёқ шиши баъзи дориларнинг таъсири туфайли ҳам бўлиши мумкин. Бу гуруҳга гормонларни алмаштирувчи даво препаратлари (аёлларда эстроген, шу жумладан контрацептивлар), антидепрессантлар, қон босимига қарши, диабет, яллиғланишга қарши дорилар киради.

Жароҳатланганда

Шиш ноқулайлик туғдирмаса ҳам, маълум бир муаммонинг асосий белгисидир. Агар оёқ ноқулай жойлаштирилса ёки алмаштириб ўтирилса, бу тўқималарнинг шишишига олиб келади. Муаммони бартараф этиш учун оёқларда стресснинг олдини олиш ва иложи бўлса, унинг ҳаракатчанлигини чеклаш, эластик бандаж, совуқ компрессларни қўллаш ва оёқларни баланд тутиш керак. Қабул қилинган чора-тадбирлар вазиятни енгиллаштирмаса, шифокорнинг маслаҳати талаб қилинади.

Веноз етишмовчилиги

Тўпиқ ва тиззаларнинг шиши қон айланишининг бузилиши ва оёқларда қонни ушлаб туриши туфайли веноз етишмовчилиги белгиси бўлиши мумкин. Томирлардаги клапанлар қоннинг тескари йўналишда, оёқ-қўллардан юракка ўтишига ёрдам беради, тортишиш кучини енгади, лекин кексаларда ёки касалликлар туфайли улар тўлиқ ишлашни тўхтатиши мумкин. Сурункали веноз етишмовчилиги нафақат шиш пайдо бўлишига, балки оёқларда яралар пайдо бўлишига олиб келади. Ушбу ҳолатда флеболог билан маслаҳатлашиш зарур.

Тромбоз

Қонда тромблар пайдо бўлганда, оёқлардан юракка нормал қон айланиши тўхтайди. Юзаки ёки чуқур тромблар бир ёки бир нечта томирларга тиқилиб қолиши мумкин. Тромбоз ҳаёт учун катта хавф туғдиради, чунки у юрак ёки ўпкага кирса, ўлимга олиб келиши мумкин. Агар шишган оёқда оғриқ сезилса, шиш пайдо бўлган жойда тана ҳарорати кўтарилади, терининг ранги ўзгаради. Бундай вақтда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва унинг асоратлари

Ҳомиладорлик даврида шиш пайдо бўлиши деярли меъёрдир, айниқса унинг охирги босқичларида. Бироқ дам олишдан кейин ҳам кетмайдиган оёқларнинг ўткир ва кучли шиши мураккаб ҳомиладорлик белгиларидан биридир. Бу одатда 20-ҳафтадан кейин юқори қон босими ва пешобда оқсил мавжудлиги билан кузатилади. Агар ҳомиладор аёл бош оғриғи, қорин оғриғи, кўнгил айниши, кўришнинг пасайиши ва тез-тез ҳожатга чиқишни бошдан кечирса, ҳомиладорликни кузатувчи мутахассисга шошилинч мурожаат қилиш зарур. Чунки она ва ҳомила ҳаётига таҳдид соладиган ҳолатни аниқлаш жуда ҳам муҳим.

Инфекция

Оёқларнинг шиши инфекциядан келиб чиқиши мумкин. Бу сабаб кўпинча диабетга чалинган одамларда, шунингдек, бўғимларга таъсир қилувчи асаб тизимининг касалликларида учрайди. Агар қандли диабет ташхиси қўйилган бўлса, оёқларни диққат билан кузатиб бориш керак, чунки яраларнинг йиринглаши кучли яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин.

Лимфедема

Тўқималарда лимфа турғунлиги — оёқларнинг шишишига олиб келиши мумкин бўлган оғриқли ҳолат. Организмдаги суюқликнинг айланишидаги қийинчилик лимфа тугунларида юқумли жараён ёки уларнинг шикастланиши туфайли юзага келиши мумкин. Ушбу касаллик дарҳол даволанишни талаб қилади.

Юрак-қон томир, буйрак ёки жигар касалликлари

Агар кечқурун оёқларда шиш пайдо бўлса, бу юракнинг ўнг ярми етишмовчилиги туфайли организмдаги тузлар ва суюқликни ушлаб туришнинг белгисидир. Буйраклар фаолиятидаги камчиликлар ҳам суюқликни ушлаб туришга олиб келади. Жигар касалликларида албумин чиқарилади, бу томирлардан қоннинг атрофдаги тўқималарга кириб боришига олиб келади. Гравитация туфайли суюқлик оёқ ва тиззаларда тўпланади. Шишга қўшимча равишда сурункали чарчоқ, иштаҳанинг йўқолиши, вазн камайиши аломатлари кузатилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов