Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан суҳбат чоғида ундан Франция раҳбари Эммануэль Макронга ҳеч қандай хабар етказишни сўрамаган. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».

Архив

Архив
Фото: «Akipress.com»

«Владимир Путин Тўқаев орқали Эммануэль Макронга қандайдир хат-хабар жўнатдими?» — деган саволга Дмитрий Песков: «Йўқ», — деб жавоб берди.

Россия ва Қозоғистон президентлари 28 ноябрь куни Москвада учрашди. 23 ноябрь куни Эммануэль Макрон яқин кунларда Владимир Путин билан бевосита мулоқот қилишини айтганди.

Кремль сайтидаги маълумотларга кўра, Путин ва Макрон сўнгги марта 11 сентябрь куни мулоқот қилган, у августдаги суҳбатдан кейинги биринчиси бўлган. Ўшанда Франция президенти Россия раҳбаридан яна Украинадаги жанговар ҳаракатларни тўхтатишни сўраган. Шундан кейин Песков Путин Макрон билан бошқа гаплашмаётганини, чунки у Россиянинг позициясига қулоқ тутмаганини айтганди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев айни пайтда расмий ташриф билан Францияда бўлиб турибди. У Москвада Путин билан музокаралар ўтказганидан кейин дарҳол Парижга учиб кетганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги кучли зилзила: Вайроналар остидан одамлар қидирилмоқда — фоторепортаж