«Қозоғистон гўзали—2000» танлови иштирокчиси, 37 ёшли актриса Наталья Семаго (Сташенко) Москва марказидаги хонадонида ўлик ҳолда топилди, деб хабар беради “Zakon.kz”.
ОАВларга кўра, Семагонинг ўғли уни беҳуш ҳолда топган ва қўшниларини ёрдамга чақирган, улар эса «тез ёрдам»га қўнғироқ қилган. Бироқ аёлни қутқариб қолишга муваффақ бўлишмаган.
Тан жароҳатлари йўқлиги айтилмоқда, ўлим сабаби ҳозирча номаълум.
Наталья Москвадаги Луна театрида ишлаган, «Алданган рафиқалар лигаси» сериалида суратга тушган.
Наталья Семаго 1984 йилда Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида туғилган. Мусиқа ва математика мактабида ўқиган, шунингдек, Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)ни битирган. 2000 йилда «Қозоғистон гўзали» танловида қатнашган.
Изоҳ (0)