Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида отхонага ўт қўйилиши оқибатида 17 бош той нобуд бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, «Қангли» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи С.А туманнинг «Нурафшон» маҳалласида яшовчи отаси А.Ж.нинг «Ёйилма» маҳалласи ҳудудидаги отхона ҳамда у ердаги мол-мулкларини укаси А.С.га берганидан норози бўлган.
Шу сабабли мол-мулк нотўғри тақсимланди, деб ҳисоблаб С.А. отхонага бензин сепиб, ёқиб юборган. Оқибатда қиймати 102 миллион сўмлик 17 бош той ҳамда бозор нархи 145 миллион 700 минг сўмлик беда ғарами ҳамда отхонанинг том қисми ёниб кетган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)