• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Эпизод роллардаги машҳурлар, компьютер графикасисиз олинган сеҳргарлик саҳналари. 27 кунда суратган олинган «Яратганга шукур» фильмининг муваффақияти сири нимада?

    Тасаввур қилинг, «истайман» десангиз уйингиз олдида қимматбаҳо машина пайдо бўлса ёки ўлим тўшагидаги дўстингиз оёққа турса, ҳеч бўлмаган-да, қорнингиз очиб турганида дастурхонингизда шириндан шакар таомлар пайдо бўлиб қолса. Режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг «Яратганга шукр» фильмида мана шундай воқеалар содир бўлади. Ҳисобчи Содиқжон ҳақидаги ушбу фильм суратга олинганига 2022 йилда роппа-роса 25 йил тўлди. Хўш, чорак асрни қаршилаган фильмнинг суратга олиш жараёнлари қандай кечган?

    Зулфиқор Мусоқов — фильм режиссёри:

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — 1997 йили Япониянинг NHK корпорацияси танлаб олган 16 давлатдан келган ёш режиссёрлар орасида мен ҳам бор эдим. Японларнинг таклифига биноан, ҳар бир режиссёр ўз халқи ҳаёти ҳақида сценарий ёзиши керак эди. «Абдуллажон» фильмидан кейин томошабинлар яна шундай мўъжизавий ҳаёт ҳақида фильм яратишимни сўраб юришганди. Кейин режиссёр Саккей Имамурага «Яратганга шукр» номли сценарийни кўрсатдим. У танлов раисига маъқул келиб, фильм олишни таклиф қилди.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Фильмни кўргач, баъзи томошабинларини «Ўзбекларга ошнинг қандай тайёрланиши қизиқми?» деган савол ўйлантириши мумкин. Аммо бу кадрлар японларда катта қизиқиш уйғотган. Фильм жуда қисқа вақт мобайнида суратга олинган. Уни тасвирга олиш учун 27 кун сарфланганмиз. Фильмнинг илк намойиши Токиодаги «Осиё фильмлари» кинофестивалида бўлиб ўтган, — дейди режиссёр Зулфиқор Мусоқов.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    «Яратганга шукр» фильми «Кичкина табиб» билан олдинма-кетин суратга олинган. Аслида «Яратганга шукр» фильмини тасвирга олиш ижодий жамоанинг режасида бўлмаган. Бор эътибор «Кичкина табиб»га қаратилган вақтда «Яратганга шукр» фильмини яратишга мажбур бўлишган. Аммо у нафақат япон киноижодкорларига балки, ўзбек халқига ҳам манзур бўлган.

    Рустам Саъдуллаев — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

    Фото: «Vatandosh.uz»

    Фото: «Vatandosh.uz»

    — Зулфиқор Мусоқов билан «Бомба» фильмида ҳам бирга ишлаганмиз. Яхши режиссёр, ўзига хос йўналиши бор. «Яратганга шукр» фильмига таклиф қилганида аввалига ҳайрон бўлганман. Чунки у пайтларда ҳали компьютер деган нарсалар ривожланмаганди. «Сеҳргарлик билан боғлиқ саҳналарни қандай оламиз?», деб ажаблангандим. Ошнинг учиши билан боғлиқ саҳналар чойхонада суратга олинганди. Хонтахтанинг лаган турадиган ери ўйиб, устига дастурхон ёйиб қўйишганди. Лаганларга ингичка ип тортилганди. Ош тўла ликобчани дастурхондан кўтарилиши хонтахта пастидан бошқарилган. Юқоридан олинган кадрда леска кўринмай, кадрда ошнинг ўзи учаётгандек кўринган.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Машинанинг тўртта ғилдираги «тақ» этиб тушиб кетадиган саҳнани суратга олиш учун олдиндан ҳамма ғилдираклар бўшатилиб, омонат қилиб қўйилган. Озгина силкинишдан тушиб кетган, бу юқоридан туриб суратга олинганди, — дея қўшимча қилди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Саъдуллаев.

    «Икки қоп хат олганман»

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    — Фильм ҳақиқатан одамларга ёққан. Болалигимизда ҳаммамиз эртак эшитиб катта бўлганмиз, фильм худди катталарнинг эртагига ўхшади. Шунинг учун ҳам у ёш-у, қарига маъқул келган. Фильм намойиш этилганидан кейин икки қоп миннатдорлик хатларини олганман. «Яна шундай фильмдан суратга олинг. Давоми борми?» деган саволларни кўп беришарди. Аммо фильмларнинг давоми ҳар доим ҳам муваффақиятли бўлмайди, — дейди актёр Рустам Саъдуллаев.

    Бахтиёр Зокиров отасидек эрта вафот этди

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Афсуски, фильмда суратга тушган актёрларнинг бир нечтаси оламни тарк этишди. Улардан бири Алишер ролининг ижрочиси Бахтиёр Зокировдир. Бахтиёр Зокиров Ўзбекистон халқ артистлари Ботир Зокиров ва Эркли Маликбоевалар оиласида дунёга келган. У мактабни тамомлаб Москва киноматография олийгоҳининг актёрлик бўлимига ўқишга кирган. У ерда Баҳром Матчонов, Дилором Эгамбердиева, Шуҳрат Умаров, Зулхумор Мўминова ва Зуҳриддин Режаметов каби халқимизга яхши таниш бўлган актёр ва актрисалар билан бирга таҳсил олган. У талабалик йилларида «Майсаранинг иши» фильмида Ҳидоятхон ролини ижро этиб, машҳурликка эришган. Актёр умрининг сўнггига қадар «Илҳом» театрида фаолият юритган. Афсуски, у ҳам худди отаси Ботир Зокиров каби қисқа умр кўрган. У 2005 йили 43 ёшида ҳаётдан кўз юмган.

    Кичик эпизоддаги катта актёрлар

    Фильмда жуда кўплаб машҳур актёрлар суратга тушган. Аммо баъзиларининг роли битта эпизод билан кифояланган. Аммо қисқа эпизодлар ҳам томошабин эътиборига тушган. Масалан, Обид Юнусов, Хусан Шарипов, Тамара Шокирова, Афзал Рафиқов, Сайёра Юнусова каби истеъдодли актёрлар жамоаси асосий ролларни ижро этишмаган бўлса-да, фильм муваффақиятига ўз ҳиссаларини қўшишган.

    Режиссёр Диаснинг тирик қолишини истаган

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Фильмда Диас ролини ижро этган актёр Рихсивой Алиев аслида Зулфиқор Мусоқовнинг ассистенти бўлган. Бу рол бошқа актёрга берилиши керак бўлган, аммо унинг қандайдир сабаб билан съёмка майдончасига келмаган. Режиссёр вақтдан ютқазмаслик учун ассистентидан фойдаланган. Сценарийга кўра, Диас сўнгги операциядан сўнг вафот этиши керак эди. Аммо съёмка майдончасида режиссёр Содиқнинг хоҳишига кўра у тирик қолиши ва операция хонасидан чиқиб, рақсга тушишини истаган.

    Фильм муваффақияти кўп жиҳатдан пишиқ сценарий, маҳоратли режиссёр ва истеъдодли актёрлар жамоасига боғлиқ дейишади. Агар улар фильмда мужассам бўлса, йиллар ўтиб кадрларнинг хиралашгани ҳам томошабинлар эътиборининг сустлашишига сабаб бўлолмайди.

    Мавзуга доир:

    • «Дада» 12 ёшда: Фильм қандай суратга олинган? Бош рол ижрочиси — чақалоқ ҳозир қандай кўринишда? (фото)
    • «Опа-сингиллар» 10 ёшда: сериал қандай суратга олинган? Бош қаҳрамонлар ҳозир қандай кўринишда ва нима билан банд?
    • Фаҳш саҳналар, «конфет» актёр-актрисалар, савиясиз сценарийлар. Қўзиқориндек болалаган ўзбек сериаллари ҳақида

    29.11.2022, 13:44   Изоҳ (0)   18961
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Санъатдан кетгим келди». Улуғбек Раҳматуллаев санъатга доғ тушираётган ҳамкасблари, нима сабабдан кўрсатувларга чиқмаётгани ҳақида (видео)

    29.11.2022, 11:47

    Голливуд юлдузи Сандра Буллок вақтинчалик танаффусга чиққанини эълон қилди — 57 ёшли актриса 49 та фильмда ажойиб образлар яратган

    29.11.2022, 09:49

    Instagram: Туғуруқхонадан чиққан Каниза, Жасур Умировнинг тўйи куни аниқ бўлди, ўғил фарзанд кўрган актёр

    28.11.2022, 22:35

    Елизавета II нинг ҳар қандай аёлга қиролича каби кўринишга имкон берадиган услублари (фото)

    28.11.2022, 20:44

    Мусиқий чартларни «портлатган» альбом, 4-фарзандини кутаётган оила ва 3 марта турмушга чиққан Бритни Спирс: 2022 йилда Голливуд юлдузлари ҳаётида содир бўлган қуво...

    28.11.2022, 18:45

    Йилига 28 млн доллар топадиган 8 ёшли блогер: Like Nastya қандай қилиб машҳурликка эришди? (фото)

    28.11.2022, 16:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.