Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Босния ва Герцеговина бизнес-омбудсман институтини ташкил этишда Ўзбекистон тажрибасини ўрганмоқда. Бу ҳақда президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бизнес-омбудсман девони ходимлари комплаенс ва этика бўйича халқаро сертификатланган мутахассис Мила Срногорас Байич билан онлайн учрашув ўтказди. Учрашув Босния ва Герцеговинада бизнес-омбудсман институтини ташкил этиш дастури доирасида тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш мақсадида ташкил этилди. Бугунги кунга қадар Грузия ва Украинанинг шу каби ташкилотлари тажрибаси ўрганилган.

Учрашувда бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Ўзбекистоннинг бизнес-омбудсман институтини ташкил этиш тажрибаси ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, ваколатлар рўйхати, унинг вазифалари, шунингдек, фаолият кўрсатган даврда амалга оширган ишлари тўғрисида сўзлаб берилди.

Шу билан бирга, жаҳондаги маълум бизнес-омбудсман институтлари орасида Ўзбекистон бизнес-омбудсмани кенг маъмурий ресурслар таъминлангани ва бу ўз навбатида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилиш қайд этилди.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
АОКА “Human.uz” журналистлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади 
Дунё
Путин йўқотишларга қарамай, баҳорда Украинага қарши янги ҳужумни режалаштирмоқда — Bloomberg