Ўзбекистонда фуқаролар кўпроқ туристик мақсадларда республикадан чиқиб кетаётгани ҳақида хабар берилган эди. Давлат статистика қўмитаси улар энг кўп сафар қилган давлатлар ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қилган давлатлар учлигидан Қирғизистон (2151,8 минг нафар), Қозоғистон (870,0 минг нафар) ва Тожикистон (615,2 минг нафар) ўрин олган.
Ундан кейинги ўринларда эса қуйидаги давлатлар жой олган:
- Туркия — 264,0 минг нафар;
- Россия — 210,3 минг нафар;
- БАА — 98,0 минг нафар;
- Саудия Арабистони — 54,7 минг нафар;
- Миср — 31,9 минг нафар;
- Жанубий Корея — 19,2 минг нафар;
- АҚШ — 13,9 минг нафар;
- Ҳиндистон — 8,5 минг нафар;
- Грузия — 7,8 минг нафар.
Изоҳ (0)