Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қоидага кўра, грипп ва ЎРВИ вируслари совуқ мавсумда кўпаяди. Инсонлар ҳар қандай усул билан тезда тузалишга ҳаракат қилади ва бу борада бир қанча хатоларга йўл қўяди, деб ёзади «Lisa.ru».

Фото: «Lisa.ru»

Фото: «Lisa.ru»

Агар инсон ҳаёти давомида грипп ва ЎРВИ (ва сўнгги йилларда ҳам коронавирус) билан касалликда ўтказган барча кунлар ҳисобланса, у тахминан бир йилга тўғри келади. Вирус, бурун оқиши ва йўтал билан курашишда кучли тажрибага эга бўлган ҳолда ҳар бир инсон ўзини бу масалада мутахассис деб ҳисоблайди, лекин умумий шамоллаш ҳақида кенг тарқалган янглиш фикрларга ишонади.

Касалликнинг илк кунларидан бошлаб антибиотикларни қабул қилиш

Улар вирусларга таъсир қилмайди: улар билан шамоллаш ва гриппни бостириш мантиқсиздир. Аммо антибиотик нафас олиш йўллари ва ошқозон-ичак трактининг шиллиқ пардаларида микрофлорани йўқ қилади ва бу, ўз навбатида, оғир диарея билан дисбактериозга олиб келиши мумкин. Баъзида иммунитети заифлашган одамларда вирусли инфекция билан бирга кузатиладиган бактериал асоратлар учун шифокор антибиотикларни тавсия қилиши мумкин, аммо бу камдан-кам ҳолларда керак бўлади.

Тез-тез иссиқ чой ичиш

Кўп миқдорда сув ичиш ҳақиқатан ҳам фойдалидир — бу вирусларни йўқ қилиш пайтида қон оқимига кирадиган зарарли моддаларни организмдан чиқариб ташлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, қанча кўп суюқлик ичилса, тана ҳароратини тушириш таъсири кучаяди. Аммо ичимлик иссиқ бўлмаслиги, озгина совитилиши керак. Чунки иссиқ ичимликлар тана ҳароратини кўтаради ва вируслар ҳужумига учраган шиллиқ пардаларни шикастлайди, оғриқни кучайтиради, терлаш ва юрак уриш тезлигини оширади, бу эса юракка қўшимча стресс келтиради.

Вирус фақат касал одамдан юқиши мумкин

Ҳар доим эмас! Кўпгина респиратор вируслар ДНКга мослашиб кета олади. Улар иммунитет тизимини заифлаштирадиган кучли зарба, масалан, травма ва стресс кузатилмагунча, генлар орасида уйқу ҳолатида туради. Одатда бу енгил кийинган, суяклар музлаб қолган одамларда кузатилади. Шунинг учун шамолда турмаслик, юпқа кийинмаслик, энг муҳими, уйдан чиқишдан олдин бош кийим кийишни унутмаслик керак. Организмдаги иссиқлик энергиясининг 80 фоизи мия томонидан ишлаб чиқарилади ва шунга мос равишда бошнинг юзасида тарқалади. Агар у бош кийим билан ўралмаган бўлса, шамоллашдан қочиб бўлмайди.

Инфекция инфекцияни чақирмайди

Баъзилар касаллик таътилини олиб, гриппга чалинган танишларникига ташриф буюради, яъни биргаликда касалликни енгишга уринади. Аммо шамоллаш пайтида алоқалар чекланган бўлиши керак: соғлом одамлар билан касалликни юқтирмаслик, шамоллаган инсонлар билан вирус алмашмаслик учун. Нафас олиш касалликларининг юзлаб қўзғатувчиси мавжуд: уларнинг бир хил турда бўлиш эҳтимоли жуда оз.

Елвизак шамоллашга олиб келади

Елвизак вирусли инфекцияларнинг олдини олишнинг самарали воситаси. Улар билан касал бўлмаслик учун керак бўлганда уй ва офисни вентиляция қилиш керак, лекин қишда камида соатига бир марта буни амалга ошириш лозим. Ёзда эса деразалар кенг очиқ бўлиши саломатлик учун муҳим. Шамоллатилмайдиган хоналарнинг ҳавоси деярли кислородсиз қолади ва вируслар тўғридан-тўғри тўпланиб боради, яъни у ер совуқ бўлса ҳам шамоллаш хавфи кўчага қараганда анча юқори. Шамоллашнинг сабаби совуқдан эмас, балки вирусларда, ёпиқ, ҳавоси тозаланмаган хоналар уларнинг асосий кўпайиш жойидир.

Буни метро ва авиалайнерлар йўловчиларининг грипп ва ЎРВИ билан касалланиш ҳолатлари тасдиқлайди: 25-50 фоиз (юқумлилик даражасига қараб) вагонда ёки самолёт салонида бир марта йўталиш ва аксириш ортидан бошқа йўловчилар ҳам касал бўлади. Худди шу нарса автобусдаги йўловчиларга ҳам тегишли. Шамоллаган йўловчилар билан тўла иссиқ автобусда ҳаракатлангандан кўра, уйга пиёда кетиб, озгина совқотган маъқул.

Ҳар доим ҳароратни тушириш керак

Ҳарорат реакцияси иммунитет тизимининг фаоллигининг кўрсаткичидир. У вирусларга қарши курашнинг энг юқори чўққисида бўлганида, ҳарорат 38 даражада қолиши мумкин. Бу ички ҳимоя механизмлари муваффақиятли ишлаётганини ва тезда кирувчи вируслар билан курашишини англатади. Бундай ҳолда, шамоллаш узоқ давом этмайди: у 5-7 кун ичида ўтиб кетади. Агар ҳарорат пасайтирилса, касаллик даври чўзилиши мумкин.

Термометр 38 даражадан юқорини кўрсаца, оддий тушириш усулларидан бошлаш, масалан, баданни сув билан намлаш керак. Агар ҳарорат кўтарилишда давом этса иситма туширувчи таблетка қабул қилиш ёки шифокорга мурожаат этиш мумкин.

Иммунитет пасайиши соғайгандан кейин ҳам бутун мавсум давомида сақланиб қолади

Афсуски, ундай эмас. Касалликдан сўнг касалликка чалинган грипп вируси турига қарши иммунитетни сақлаб қолиш мумкин, аммо мавсум давомида ушбу вируснинг бошқа штаммларига дуч келиш ва шунга мос равишда яна грипп билан касалланиш кузатилади. Улардан маълум бир ҳудудда грипп вирусининг фаоллашувига мувофиқ яратилган эмлаш орқали сақланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади
Маҳаллий
“YouTube’даги обуначиларимиз сони МДҲ мамлакатлари ИИВ каналлариникидан ҳам кўп” — Шоҳрух Ғиёсов ИИВнинг медиамакондаги фаолияти ҳақида гапирди
Маҳаллий
Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди