Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича ЖЧ—2022 2-туридан ўрин олган баҳсда Аргентина ва Мексика 26 ноябрь, шанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда Аргентина тўпни кўпроқ назорат қила бошлади. Бироқ мексикаликлар ҳимояда ишончли ҳаракат қилди. 64-дақиқада Лионель Месси кутилмаганда жарима майдони ташқарисида зарба бериб, гол урди. 87-дақиқада эса Энсо Фернандес аргентиналикларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди ва ишончли ғалабани таъминлади.

Шу тариқа Аргентина 3 очко жамғариб, 2-ўринга кўтарилиб олди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди. Мексика ҳисобида эса 1 очко мавжуд ва 4-поғонадан жой олган.

C гуруҳининг иккинчи ўйинида Польша Саудия Арабистони устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

ЖЧ—2022

2-тур баҳси

26 ноябрь,шанба

Аргентина — Мексика 2:0

Голлар: 1:0 – 64 Месси, 2:0 – 87 Фернандес.

Аргентина: Мартинес, Монтел (Molina, 63), Отаменди, Мартинес, Акуня, Ди Мария (Ромеро, 69), Мак Аллистер (Паласиос, 69), Де Пауль, Родригес (Фернандес, 57), Месси, Мартинес (Альварес, 63).

Мексика: Очоа, Альварес (Хименес, 66), Морено, Араухо, Монтес, Гальярдо, Гуардадо (Гутеррес, 42), Эррера, Чавес, Лосано (Алварадо, 73), Вега (Антуна, 66).

Огоҳлантиришлар: Араухо (22), Монтел (43), Гутеррес (50), Эррера (66), Алварадо (89).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Британия ҳукумати “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи — The Telegraph
Дунё
АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?