Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича ЖЧ—2022 2-туридан ўрин олган баҳсда Польша ва Саудия Арабистони 26 ноябрь, шанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 39-дақиқасида Пётр Зелиньски Польшани ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим сўнгида саудияликлар ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, бироқ Салим ад-Довсарининг пенальтидан йўллаган зарбасини дарвозабон бартараф этди.

Иккинчи бўлимни саудияликлар фаолроқ бошлади. Бироқ омад уларга кулиб боқмади. 82-дақиқада Роберт Левандовски ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.

Шу тариқа Польша 4 очко билан C гуруҳи етакчисига айланиб 0лди. Саудия Арабистони эса 3 очко билан 2-ўринда бормоқда.

C гуруҳининг иккинчи ўйинида Аргентина ва Мексика жамоалари баҳс олиб боради.

ЖЧ—2022

2-тур баҳси

26 ноябрь,шанба

Польша — Саудия Арабистони 2:0

Голлар: 1:0 – 39 Зелиньски, 2:0 — 82 Левандовски.

Польша: Шенсни, Кеш, Глик, Кивер, Берешински, Зелиньски (Камински, 63), Франковски, Криховяк, Белик, Левандовски, Милик (Пентек, 71).

Саудия Арабистони: ал-Овайс, Абдулҳамид, ал-Булайҳи, ал-Амри, ал-Брейк (ал-Ғанам, 65), ад-Довсари, Канно, ал-Малки (ал-Алобуд, 85), ан-Нажи (ал-Абед, 46, Бабри, 90+5), ал-Брейкан, аш-Шеҳри (ад-Досари, 85).

Огоҳлантиришлар: Кивер (15), Кеш (16), Милик (19), ал-Малки (21), ал-Амри (45).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонлик олимлар онкологик касалликларни 99 фоизгача даволайдиган дори ишлаб чиқарди
Дунё
Туркияда эркак ўзи билан бирга яшаган ўзбекистонлик аёлни тош билан ўлдириб, жасадини бўлаклаб, музлаткичда сақлагани аниқланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда электромобиллар сотуви рекорд даражага етди