Футбол бўйича ЖЧ—2022 2-туридан орин олган баҳсда Австралия 26 ноябрь, шанба куни Тунис билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 24-дақиқасида Митчел Дюк ҳисобни очди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида дарвозалар ишғол этилмади ва Австралия кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Австралия очколарини 3 тага етказиб, 2-ўринни эгаллаб турибди. Тунис эса 1 очко билан 4-поғонани банд этди.
D гуруҳининг иккинчи ўйинида Франция ва Дания ўзаро тўқнаш келади.
ЖЧ—2022
2-тур баҳси
26 ноябрь,шанба
Тунис — Австралия 0:1
Гол: 0:1 – 23 Дюк.Тунис: Дамен, Дрегер (Сасси, 46), Меря, Бронн (Кешрида, 73), Талби, Абди, Слити, Схири, Лаидуни (Ҳазри, 67), Мсакни, Жебали (Ҳенисси, 73).
Австралия: Райан, Карачич (Дегенек, 75), Суттар, Роулз, Беҳич, Муй, Ирвайн, Макгри (Ҳрустич, 64), Лекки (Баккус, 85), Дюк (Макларен, 64), Гудвин (Мабил, 85).
Огоҳлантиришлар: Лаидуни (26), Абди (64), Сасси (90).
Изоҳ (0)