Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими радар ўрнатилган машинасида таксичилик қилгани айтилмоқда (видео)
Ижтимоий тармоқларда «Радар мосламаси билан жиҳозланган Cobalt ҳайдовчиси такси фаолияти билан шуғулланмоқда» изоҳи билан видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати муносабат билдирди.
Аниқланишича, ҳолат 2022 йил 1 сентябрь куни Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа тумани ҳудудидан ўтувчи 4Н-115 Бостан–Тўрткўл автомобиль йўлида хизмат олиб борган ЙПХ ходими М.Маҳмудов билан боғлиқ ҳисобланади.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон ИИВ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
- Фарғонада йўл қоидасини бузган ЙПХ ходими 540 минг сўм жарима тўлайдиган бўлди
- Фарғонада йўл қоидасини бузган ЙПХ ходими 150 минг сўм жаримага тортилди
- Фарғонада пора олгани айтилаётган ЙПХ инспекторининг қочаётгани кузатув камераларига тушиб қолди (видео)
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар