2022 йилнинг январь—октябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 80,5 миллион долларга тенг бўлган 1,9 миллион тонна цемент импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 401,7 минг тоннага камайган.
2022 йилнинг 10 ойида ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар қуйидагича:
- Тожикистон – 841,8 минг тонна;
- Қирғизистон – 575,3 минг тонна;
- Қозоғистон – 508,5 минг тонна;
- Эрон – 15,2 минг тонна;
- Туркманистон – 11,6 минг тонна;
- Хитой – 1,4 минг тонна;
- Россия – 1,1 минг тонна.
Изоҳ (0)