«Ўзгидромет» 26—27 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига маркази Қозоғистон устида бўлган совуқ антициклон таъсир этади. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даражагача, кундуз кунлари 8-13 даражагача пасаяди.
Ушбу кунларда республиканинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади.
Совуқ ҳаво кириб келиши натижасида шимол ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол 15-20 метр/секундгача кучаяди.
Изоҳ (0)