Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Космик тармоқни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Қарорга кўра, космик мониторинг ишларини амалга ошириш ва давлат бошқаруви органларини космик суратлар билан таъминлаш, шунингдек, космик технологияларни қўллаш орқали ижтимоий-иқтисодий, илм-фан, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида космик фаолият натижаларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилади.

2023 йил 1 февралгача давлат космик мониторинги ўтказиладиган соҳаларга оид давлат кадастрлари маълумотлари «Электрон ҳукумат»нинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали тақдим этиш бўйича ўзаро интеграция қилинади.

Қарорга кўра, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган сунъий йўлдош орқали ишловчи мобил қурилмалар ва терминалларни рўйхатга олиш тартиби ишлаб чиқилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади
Маҳаллий
Ўзбекистонда ногиронлиги бор инсонлар учун шароит қандай? — «Дарё»да кичик сўровнома
Спорт
Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси футболчиларига Cobalt автомобиллари топширилди