Самарқандда Spark ЙПХ ходимлари олдидан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб ўтиб кетгани, ходимлар уни тўхтатиш чорасини кўрмагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур видео жамоатчилик вакили томонидан «видеоЖарима» дастурига юборилган бўлиб, масъул ходим томонидан қоидани бузган ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддаси 2-қисми тартибида БҲМнинг 10 баравари (3 миллион) сўм миқдорида жарима жазоси белгиланган.
Шунингдек, қоидабузарлик содир этилиши вақтида тегишли чора кўрилишини таъминламаган ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
Мавзуга доир: Тошкентда ЙПХ ходими Nexia ойнасини уриб синдирди. ИИББ ҳолатни изоҳлади
Изоҳ (0)