Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги тунги клуб олдида бир неча фуқаролар муштлашаётгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Аниқланишича, 24 сентябрь куни Ургут тумани «Бахрин» МФЙда жойлашган тунги клуб олдида бир гуруҳ шахслар ўртасида келишмовчилик юзага келиб, жанжалга айланган. Ҳолат юзасидан туман ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга асосан ИИБ ходимлари ҳодиса жойига етиб бориб, жанжалнинг олди олиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Шундан сўнг тунги клуб олдида жанжал қилганларга нисбатан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Шунингдек, туман ҳудудида тунги вақтларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тунги рейд тадбирлари ўтказилиши бўйича режалар ишлаб чиқилган.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов