Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган ўргатувчи уста ушланди, деб хабар беради Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда «Ғаллаорол ўқув-спорт техника клуби» УК ўргатувчи устаси Ў.Б. фуқаро Д.Ж.нинг ишончига кириб, унга «Б» ва «C» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 4,5 миллион сўмни олган вақтда ашёвий даллилар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда
Изоҳ (0)