Эрон Фордодаги ерости заводида уранни 60 фоизгача бойитишни бошлади. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Ҳолат юзасидан Теҳрон расмийлари аллақачон Атом энергияси бўйича халқаро агентликка (МАГАТЭ) билдиришнома юборган. Фордо ва Нетензе иншоотларида ҳам қўшимча центрифугалар (уранни тозалаш ёки ундан юқори даражада бомба ёнилғиси қилиш учун ишлатилади) ўрнатилгани хабар қилинган.
Эрон аллақачон атом заводида уранни 60 фоизгача бойитмоқда. 2015 йилги халқаро ядровий келишув шартларига кўра, Эрон уранни 3,67 фоиздан ортиқ бойитиш ҳуқуқига эга эмас. Ядро қуролини ишлаб чиқариш учун уранни 90 фоизгача бойитиш зарур.
Эрон билан ядровий келишувнинг издан чиқиши
Халқаро ядровий битим бир неча йил олдин АҚШ (ўша пайтда президент Дональд Трамп бўлган) ундан бир томонлама чиқиб кетганидан кейин ўз фаолиятини тўхтатди. Ўшандан бери ушбу келишувни сақлаб қолиш учун уринишлар бўлган, аммо улар ҳеч бири натижа бермади.
Яқинда Эронда эълон қилинмаган учта жойда уран излари топилди. Шу муносабат билан, МАГАТЭ Бошқарувчилар кенгаши 17 ноябрь куни АҚШ ва «евроучлик»нинг Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги келишув бўйича мажбуриятларни бажаришга чақирувчи резолюциясини қабул қилди.
Бундан ташқари, МАГАТЭ Эрондан эълон қилинмаган объектларда топилган ядровий материалларнинг келиб чиқишини зудлик билан тушунтиришни, ҳужжатларни тақдим этишни ва уларга киришни талаб қилди. Теҳроннинг Фордодаги заводда уранни 60 фоизгача бойитиш қарори ушбу резолюцияга жавобан қабул қилингани айтилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)