21 ноябрь куни Индонезияда 5,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг эпицентри пойтахт Жакартадан 74 километр жануби-шарқда, 10 километр чуқурликда жойлашган. Ҳукуматнинг сўнгги маълумотларига кўра, табиий офат оқибатида 160 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Зилзила эпицентрига яқин Чанжур шаҳрида 2 345 та уйга жиддий зарар етган, 13 400 киши эвакуация қилинган. Одамлар далаларда чодир қуриб яшамоқда.
Шу билан бирга, Чанжур маҳаллий ҳокимияти айрим жойларда одамларни эвакуация қилиш ишлари кўчки туфайли мураккаблашаётганини таъкидлади.
Изоҳ (0)