Йил бошидан бери Ўзбекистонда қанча автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилмоқда.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 10 ойда жами 263 488 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган.
Ушбу даврда энг кўп Cobalt автомобили йиғилган — 81 311 дона. Ўтган ойда бу кўрсаткич 69 816 донага тенг бўлган.
Gentra йил бошидан бери энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиллар рўйхатида иккинчи ўринда турибди. Сентябрга нисбатан бу кўрсаткич 8 247 тага ошган — 72 321 дона.
Январдан бери Ўзбекистонда йиғилаётган энг кўп автомобиллар рейтингида Damas учинчи ўринни эгаллади — 59 164 дона. Ўтган ойда бу 52 673 дона эди.
Автомобильлар ишлаб чиқариш бўйича кейинги ўринларда Nexia Т-250 (19 301 дона), Spark (12 445 дона), Tracker (2 120 дона), Volkswagen Caddy (423 дона) ва махсус енгил автомобиллар (16 403 дона) жойлашган.
Аввалроқ Ўзбекистонга янги «иномарка»ларни энди ҳамма олиб келиши мумкинлиги ва бу нимага таъсир қилиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)