Ўзбекистон 2022 йилнинг январь—октябрь ойларида хориждан қиймати 55,4 млн долларга тенг бўлган 1 749 дона электромобиль импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистикаси хабар бермоқда.
Электромобильлар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1 136 тага ошган. 2022–йилнинг мос даврига нисбатан эса 20 баробарга.
Ноябрь ойининг ўзида 120 дона электромобиль олиб келинган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 65 тага кўпдир.
Шунингдек, Ўзбекистон жорий йилнинг 10 ойида энг кўп электромобиль импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда — 1 528 дона. Ўтган йили бу кўрсаткич 551 та эди.
Иккинчи ўринда 111 дона электромобиль билан БАА қайд этилган бўлса, Германия учинчи бўлган — 48 дона.
2021 йилнинг январь—октябрь ойларида Ўзбекистонга Туркия 24 дона электромобиль олиб келинган ва бу давлатлар кесимида Хитойдан кейин иккинчи эди.
Бироқ жорий йилда Туркиядан электромобиль импорти кескин камайди ва мамлакат Ўзбекистон импорт қиладиган давлатлар орасида бешликдан чиқиб кетди.
Изоҳ (0)