Жиззах вилояти Дўстлик туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси ўлим билан якунланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳолат туманнинг «Олтин водий» маҳалласи ҳудудидан ўтган Олтин водий—Дўстлик йўналишида содир бўлган. Ғаллаорол тумани «Коризқудуқ» маҳалласида яшаган О.Т. Nexia автомашини ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Оқибатда машина йўл четидаги дарахтга бориб урилган.
ЙТҲда ҳайдовчи олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)