«Янги Ўзбекистон» боғидаги «Истиқлол» мажмуаси 20 декабрга қадар ёпилди.
Боғ маъмуриятининг маълум қилишича, «Истиқлол» мажмуаси яқинлашиб келаётган Янги йил байрамига тайёргарлик ишлари сабабли жамоат учун вақтинча ёпилган.
«Келтирилаётган ноқулайлик учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2021 йилда Ўзбекистон бош арчаси «Янги Ўзбекистон» боғида ўрнатилганди.
Изоҳ (0)