Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни «Кўксарой»да Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти билан ҳамкорликни кенгайтириш масаласини кўриб чиқди.
EТТБ президенти Одил Рено-Бассо хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлиси ҳамда ЕИ ва Марказий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Самарқанд конференциясида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келганди.
Президент матбуот котибининг хабар қилишича, суҳбат давомида Ўзбекистон ва EТТБ ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва самарали шерикликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
EТТБнинг давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий қилиш борасидаги тажриба ва билимларидан фойдаланиш, соғлиқни сақлаш, таълим ва уй-жой коммунал хўжалик соҳаларида янги ДХШ лойиҳаларини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)