Қорақалпоғистоннинг Тахиатош тумани ҳокими 100 миллион сўм порани турмуш ўртоғи орқали олгани маълум бўлди. Бу ҳақда ДХХ томонидан тайёрланган махсус лавҳада маълум қилинган.
Маълум қилинишича, ҳоким Илҳом Маткаримов маҳаллий фермер хўжалиги раҳбарига шоличилик фаолияти билан эркин шуғулланишига амалий ёрдам беришни ваъда қилиб, ундан 100 миллион сўм талаб қилган ва келишилган пулни хонадонига олиб бориб, рафиқасига беришни айтган.Ҳокимнинг рафиқаси 100 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган, — дейилади бу ҳақдаги лавҳада.Аввалроқ Қорақалпоғистоннинг Тахиатош тумани ҳокими Илҳом Маткаримов 1 ноябрь куни қамоққа олингани, унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми ва 25, 211-моддаси (пора бериш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)