Бугун президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ўтаётган ЮНЕСКОнинг Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим беришга бағишланган Бутунжаҳон конференцияси очилишида иштирок этиб, нутқ сўзлади.
Президентнинг айтишича, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ ўрта таълим мактаблари фаолият кўрсатмоқда.
«Сўнгги йилларда олий ўқув муассасалари сони қарийб 2,5 баробар кўпайиб, 186 тага етди. Уларнинг 31 таси дунёдаги етакчи университет ва институтларнинг филиалларидир. Олийгоҳларга қабул квотаси 3,5 баробарга ортганини, олий таълим қамрови эса 9 фоиздан 38 фоизгача ошганини қайд этиш лозим», — дейди президент.
Давлат раҳбари мактабгача таълим ва мактаб таълими, олий таълим тизими ҳамда илмий-маданий муассасаларни бўлғуси Ренессанснинг тўрт узвий ҳалқаси, деб билишини таъкидлади.
«Дарё» мухбири мазкур конференция очилиш маросимидан фоторепортаж тайёрлади.
Изоҳ (0)