• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Масъулият янада ошди: Саида Мирзиёева янги лавозимда

    14 ноябрь куни Саида Мирзиёева Президент администрациясининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди.

    Президент фармойиши билан Саида Мирзиёева Президент администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди. Шунингдек, у ижтимоий соҳа, маданият ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар ижросининг боришини ҳам назорат қилади.

    Таъкидланишича, ушбу шўъба янгидан тузилган бўлиб, Президент администрацияси раҳбарининг жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсати учун масъул ўринбосари тизими таркибига киради.

    Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси, Тошкент давлат юридик университети, Ломоносов номидаги Москва давлат университети магистри, иқтисодиёт фанлари номзоди Саида Мирзиёева йиллар давомида турли соҳаларда, 2019−2020 йилларда Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари, 2020 йилдан бугунги тайинловга қадар Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

    Саида Мирзиёева фаолияти давомида Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни ҳаётга жорий этиш бўйича кўплаб самарали лойиҳаларни амалга оширди. Шу билан бирга, мамлакатдаги кўплаб ижтимоий лойиҳалар ташаббускори бўлди.

    Жумладан, кўзи ожиз болаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни Брайл ёзувида чоп этилган ўқув, бадиий, илмий ва бошқа зарур адабиётлар билан таъминлашга қаратилган «Кўнгил кўзи» лойиҳаси фаолиятини кенгайтиришда фаол иш олиб борди.

    2020 йили Дубайда бўлиб ўтган Халқаро аёллар форумида Саида Мирзиёева ўзининг нутқи билан қатнашиб, аёллар ҳуқуқлари бўйича бир қатор муҳим фикрларни илгари сурди.

    Шунингдек, мамлакатнинг халқаро имижини кўтариш ва Ўзбекистон санъатини жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилиш бўйича Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда тарихда илк бор Париж жавоҳири, дунё маданияти ва санъатининг энг нодир намуналарини ўзида жамлаган Лувр музейида Ўзбекистон маданий меросларига бағишланган кўргазма ташкил этиш каби йирик лойиҳаларни амалга оширишда фаол қатнашиб келмоқда.

    Бундан ташқари, гендер тенглик масалалари, Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасида аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини мустаҳкамлашга доир кенг кўламли кўплаб лойиҳаларни амалга оширди.

    Ўтган 2021 йилда «Заковат» лойиҳасини янги поғонага кўтариш мақсадида «Заковат» интеллектуал клуби ва унинг турнирларини ташкил этишда фаол қатнашди. Бунинг ортидан юртимиздаги билимга чанқоқ минглаб ёшлар «Заковат» ўйинлари атрофида бирлашди.

    2021 йилда Саида Мирзиёева бошчилигидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Жаҳон мероси рўйхатига киритилган лазги рақси балет кўринишида саҳналаштирилди.

    Эндиликда Саида Мирзиёеванинг Президент администрациясидаги Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимга тайинланиши катта аҳамият касб этади. Чунки у ҳукумат ва жамият ўртасида кўприк вазифасини бажариб, жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсати учун масъул бўлади. Бундай масъулиятли вазифаларни бажаришда унга аввалги лавозимларида тўплаган тажрибалари катта ёрдам бериши аниқ.

    Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, айнан халқ дардига қулоқ тутиш, халқ билан мулоқот президент Шавкат Мирзиёев томонидан устувор вазифа сифатида белгилаб ўтилган. ОАВга сўнгги йилларда берилган эркинлик, жумладан Саида Мирзиёева раҳбарлигида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан амалга оширилган бу борадаги ишларнинг натижасини пайқаш қийин эмас. Шунга қарамай қилиниши керак бўлган ишлар ҳали етарли. Саида Мирзиёеванинг нодавлат ташкилотидан давлат ташкилотига ўтиши эса ушбу ўзгаришларни янада жадаллаштириш имконини беради.

    15.11.2022, 21:43   Изоҳ (0)   18088
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аманбай Ўринбаев раислик фаолияти давомида 15 нафар мансабдорни ишдан олиб, 116 нафар мансабдорга интизомий чора кўрди

    15.11.2022, 21:33

    Ўзбекистонда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларнинг ягона реестри шакллантирилади

    15.11.2022, 21:22

    Тошкентда Марказий Осиё ҳукуматларига тавсиялар бериб борувчи экспертлар альянси тузилди

    15.11.2022, 20:59

    Хоразмда ҳоким ўринбосари 6 йилга қамалди

    15.11.2022, 20:43

    Андижон октябрь ойида энг кўп эгизаклар туғилган ҳудуд бўлди

    15.11.2022, 19:27

    Ўзбекистоннинг 3 та ҳудудида 3–4 балли зилзила қайд этилди

    15.11.2022, 19:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда учаётган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:30

    АҚШ Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар черковига ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади

    Дунё | 20 июл, 17:10

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50

    Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш мақсадида скринингдан ўтказилганлар сони маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 16:20

    Исроил гуманитар ёрдам олиш учун кетаётган 36 нафар ғазоликни ўлдирди

    Дунё | 20 июл, 15:47

    “Барселона” Маркус Рэшфорд борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди

    Спорт | 20 июл, 14:35

    Венгрия раҳбари Европа Иттифоқининг Украина учун 100 млрд евролик бюджетини блоклаш билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 14:10

    Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонлик содир этганлар психокоррексиядан ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 июл, 13:40

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.