Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига Аманбай Ўринбаев келгач, Қорақалпоғистон раҳбари ҳудуддаги 11 та туманга сафар қилган. Бу ҳақда «Дарё»га Жўқорғи Кенгес ахборот хизмати хабар берди.
Айтилишича, ҳудудларни ўрганиш давомида давлат дастурлари асосида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ва аҳолини қийнаб келаётган масалалар таҳлил қилиниб, ҳар бир туманда якунда таҳлилий-танқидий йиғилиш ўтказилган.
Жўқорғи Кенгес ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур даврда Қорақалпоғистондаги 15 нафар мансабдор ишдан олиниб, 116 нафар мансабдорга интизомий чора кўрилган.
Бунга лавозим эгаларининг давлат дастурлари асосида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ва ўз соҳалари бўйича юклатилган вазифаларнинг бажарилишида бир қатор камчиликларга йўл қўйиб, ўзига билдирилган ишончга масъулиятсизлик билан қараганликлари сабаб бўлган.
Изоҳ (0)