• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда Марказий Осиё ҳукуматларига тавсиялар бериб борувчи экспертлар альянси тузилди

    Тошкент шаҳрида Марказий Осиё экспертлари альянси таъсис этилди. Бу ҳақда 15 ноябрь куни бўлиб ўтган Марказий Осиё экспертлари форумида айтиб ўтилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Форумда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг таъкидлашича, мазкур тузилма сиёсатшунослик йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказадиган мутахассисларнинг бошини қовуштириб, минтақа олдида турган мушкул саволларга жавоб топиш борасида биринчи қадам ҳисобланади.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев
    Марказий Осиё минтақасида қисқа вақт ичида фундаментал ўзгаришлар юз бергани рост. Биз шубҳаларни, яширин ва баъзан ошкора душманликни йўқотиб, қадриятларимизни бирлаштирган ҳолда экспертлар альянсини яратиш ниятидамиз. Бизнинг мақсадимиз — минтақа олдида турган мураккаб муаммоларга биргаликда ечим излашдир, — деди Сенат раиси ўринбосари.
    Тадбирда сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг айтишича, минтақа атрофидаги қудратли давлатларнинг босими остида Марказий Осиё мамлакатлари бирлашишга, муаммоларга биргаликда ечим топишга маҳкум.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев
    Ҳозир Марказий Осиё минтақаси учун янги давр кириб келмоқда. Айни дамда жаҳондаги энг йирик уруш постсовет ҳудудида (Украина ва Россия ўртасида — таҳр.) бўлиб ўтмоқда. Аввалига бу уруш кўпчиликни қўрқитди. Аммо ҳозирга келиб бу воқеа Марказий Осиё минтақасининг геосиёсий жиҳатдан мустақил бўлишида тарихий бонусга айланаётганини кўриш мумкин, — дея фикрларини изоҳлади сиёсатшунос.
    Унинг қўшимча қилишича, минтақадаги давлатлар ҳукуматни кланлар ва қариндош уруғчилик билан бошқариш тизимидан воз кечиши керак.

    Сиёсатшунослик фанлари доктори Сайфиддин Жўраев эса альянс ташкил этилишининг сабабларини изоҳлаб, «бугунги қийин даврда етмиш марта ўлчаб ҳам кесиш қийинлик қилаётганини» айтди.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев
    Мана шу шароитда масалаларни ҳал қилишда билим керак. Давлатлар чуқур таҳлил қилинган қарорларни қабул қилиши учун экспертлар, олимлар турли лойиҳаларни тайёрлаб бериши керак.

    Ушбу экспертлар жамоаси мустақил бўлади. Яъни, сиёсатчи эмас, лекин сиёсатшунос. Ҳукумат ичида бевосита қарор қабул қилмайди, балки қарор қабул қилиш учун маҳсулот тайёрлаб беради. Ҳозирги пайтда ана шундай таҳлилчиларни битта платформага бирлаштириб, уларнинг кучлари, интеллектуал салоҳиятидан бир мақсад йўлида фойдаланиш керак, — деди олим.

    Қозоғистон—Германия университети профессори Рустам Бурнашев альянс Марказий Осиё давлатлари учун умумий, бирдек самарали, якдил ғояларни топишда ёрдам беришини айтди.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев
    Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара можаросини олайлик. Бунда бир жиддий муаммо бор. Яъни, икки мамлакатда бу зиддиятни турли қарама-қарши атамалар билан тасвирлашди. Бири буни шунчаки чегаравий низо деса, бошқаси уруш деяпти.Агар биз масалага икки қутбдан қарасак, муаммони ҳеч қачон ечолмаймиз. Мана шу форум, бугун резолюцияси қабул қилинадиган альянс бизга шундай тортишувли масалаларда муросали ечимга келишга ёрдам беради, — деди Бурнашев.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Форум сўнгида Марказий Осиё экспертлари альянси таъсис этилиши тўғрисидаги резолюция қабул қилинди.

    15.11.2022, 20:59   Изоҳ (0)   6285
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмда ҳоким ўринбосари 6 йилга қамалди

    15.11.2022, 20:43

    Андижон октябрь ойида энг кўп эгизаклар туғилган ҳудуд бўлди

    15.11.2022, 19:27

    Ўзбекистоннинг 3 та ҳудудида 3–4 балли зилзила қайд этилди

    15.11.2022, 19:16

    Қибрайда 2 200 кг истеъмолга яроқсиз гўштни консерваламоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

    15.11.2022, 19:06

    Ўзбекистон 10 ойда қанча мева-сабзавот экспорт қилгани маълум бўлди

    15.11.2022, 18:48

    Тошкент вилоятида 61 ёшли эркак танишини жанжал сабаб отиб қўйди

    15.11.2022, 18:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.