«Газпром» 2022 йилда газ қазиб олишни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,2 фоизга — 359,7 миллиард куб метргача қисқартирган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
МДҲдан ташқари мамлакатларга газ экспорти 10,5 ой давомида 43,4 фоизга (71,6 миллиард куб метрга) қисқариб, 93,2 миллиард куб метргача камайган.
Шу билан бирга, ноябрь ойида «Газпром»нинг ўртача кунлик экспорти октябр ойига нисбатан 3,9 фоизга — 133,3 миллион куб метргача қисқарган. Компания тасдиқланган буюртмаларга мувофиқ газ етказиб беришда давом этмоқда.
Бундан ташқари, Россия ички бозорида «Газпром» газига бўлган талаб 10,5 ой ичида 5,9 фоизга (12,3 миллиард куб метрга) камайган.
Шунга қарамай, Россия газининг Хитойга газ экспорти ўсишда давом этмоқда. Етказиб бериш мунтазам равишда кунлик шартнома миқдоридан ошади.
Аввалроқ Россия омборларидаги газ захираси тарихий максимал даражага етгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)