Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Самарқанд кўчасидаги Kinder Fruits’нинг 100 фоиз давлат улуши кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан жойлаштирилган.
Ер участкасининг умумий майдони — 1,46 гектар. Бинонинг майдони 5 минг квадрат метрни ташкил қилади.
Аукционга қўйилган иншоотнинг бошланғич баҳоси — 16,7 млрд сўм. Команиянинг устав капитали ҳам 16,7 млрд сўм.
Аризалар 12 декабрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Намангандаги нефть базаси 218 миллиард сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)