Бухородаги мактабда ўқитувчи дарс пайти бошланғич синф ўқувчиларини ургани ҳақида хабар берилган эди. Ҳолатга вилоят ХТБ ва ИИБ муносабат билдирди.
ХТБ матбуот хизматининг маълум қилишича, айни пайтда жамоатчилик орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган ушбу видео бўйича вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш якунлангач, ҳолат бўйича батафсил маълумот берилади.
Вилоят ИИБ матбуот хизмати мазкур ҳолат Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан тегишли тартибда қайддан ўтказилиб, кечиктириб бўлмас тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганини билдирди.
Изоҳ (0)