Депутат Расул Кушербаев Бухородаги мактабда ўқитувчи дарс пайти бошланғич синф ўқувчиларини ураётгани акс этган видеони эълон қилди.
Унинг айтишича, ҳолат Бухоро шаҳридаги 4-мактабда юз берган. Видеодан кўриш мумкинки, воқеа 14 ноябрь куни соат 09:07 ларда 3-синф ўқувчилари ўтирган синфда юз берган. Афтидан, парталар бўйлаб юриб, уларни ураётган ўқитувчи болаларнинг уй вазифасини текшираётган бўлган.
Депутат Халқ таълими вазирлиги ва бошқа идораларни буни назоратга олишга чақирди.
Изоҳ (0)