• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳар куни электр энергиясини тежаш кунини нишонлаяпмиз». Наманганликлар Энергетика вазирлигидан ҳафсаласи пир бўлганини айтмоқда (видео)

    Наманганда электр таъминотида мунтазам узилишлар рўй бермоқда ва бу ҳолат аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар берди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    «Электр таъминоти корхонасининг ЎзАвтодан нима фарқи бор?»

    Куз-қиш мавсуми кириб келганидан сўнг вилоятда электр энергияси бўйича мурожаатлар кўпайгани, фуқаролар диспетчерлик хизматлари ёки Call-марказларга қўнғироқ қилиб тушишга қийналаётганидан сўнг «Наманган ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси томонидан ижтимоий тармоқларда «Наманган электр таъминоти» деб номланган гуруҳ очилган. 7,5 мингга яқин аъзоси бўлган ушбу гуруҳ вилоятнинг турли ҳудудларидан йўлланган мурожаат, шикоят ва саволларга кўмилиб кетган.

    «11 ноябрь Халқаро электр энергиясини тежаш куни экан. Наманганда бу санани ҳар куни нишонлаяпмиз» дея киноя қилади фойдаланувчилардан бири. «Бирор ҳоким ё прокурорнинг уйида бир соат ‘свет’ бўлмаса борми, нима бўлади?» дея савол йўллаган бошқа бир фойдаланувчи.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Чортоқ туманидан ёзилган шикоятда шундай сатрларни ўқиш мумкин: «Бизда тўрт соатлаб электр ёнмаяпти. Энг қизиғи, атрофимизда бешта санаторий бор. Дам олаётганлар республиканинг барча вилоятларидан келишади. Шарманда бўляпмиз. Бу ‘свет’ ўчишининг охири борми ўзи?»

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    «Нанай қишлоғида ‘свет’ни бир кунда 15 марта ўчириб-ёқишяпти. Нима, қишлоқдагилар одам эмасми?» дейилади Янгиқўрғон туманидан йўлланган эътирозда. Яна бир фойдаланувчи эса «Электр таъминоти корхонасини ЎзАвтодан нима фарқи бор? Сизлар ҳам олдиндан тўлов қилдириб исталган пайт ‘свет’ берасизлар, у ҳам нари борса 5 дақиқага» дея заҳарханда қилган.

    «Газ босими пастлиги сабабли Тўрақўрғон ИЭС етарли қувват етказиб бермаяпти»

    Миллий диспетчерлик маркази Наманган ҳудудий бўлими бошлиғи Муҳаммадали Ирисқуловнинг айтишича, совуқ кунлар бошланишидан аввал вилоятга кунига 13 миллион киловатт-соат электр энергияси етказиб берилган ва таъминотда деярли муаммо юзага келмаган. Ҳозирда бу кўрсаткич 15,5 миллион киловатт-соатга чиқарилган, бироқ эҳтиёжни қоплаб бўлмаяпти.

    Миллий диспетчерлик маркази Наманган ҳудудий бўлими бошлиғи Муҳаммадали Ирисқулов.

    Миллий диспетчерлик маркази Наманган ҳудудий бўлими бошлиғи Муҳаммадали Ирисқулов.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Яна бир муаммо Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси билан боғлиқ. 900 мегаватт қувватга эга станция газ босими пастлиги сабабли 715 мегаватт электр энергияси беряпти. Кам берилаётган 185 мегаватт эса Наманган шаҳрининг бир кунлик истеъмолига тенг.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Мутасаддининг таъкидлашича, электр энергиясига юкламанинг ҳаддан ташқари ортиб кетгани натижасида кабел ва трансформаторлар шикастланмоқда, электр симлари эриб кетмоқда. Авария бригадалари эса ҳар бир мурожаатнинг ортидан улгуриши қийин бўлмоқда, баъзан энди таъмирланган кабел ёки сим орадан ҳеч қанча ўтмай яна эски ҳолатига келмоқда.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Наманганда электр таъминотидан нолимайдиган ҳудудлар деярли йўқ, лекин улар орасида ҳам Наманган шаҳри, Чуст ва Уйчи туманларида ҳолат оғир эканлиги айтилмоқда.

    «Электр тармоқлари корхонасидан тортиб ҳатто ҳокимликда ҳам ‘свет’ йўқ»

    Ижтимоий тармоқ фаоли Шукуржон Тўхтасиновнинг айтишича, чиндан ҳам Уйчи тумани ҳозирда вилоятдаги электр таъминоти бўйича энг муаммоли ҳудудлардан бири бўлиб турибди. Аҳвол шу даражадаки, баъзан туман электр тармоқлари корхонаси, ҳатто ҳокимликда ҳам ‘свет’ йўқ.

    Уйчи туман электр тармоқлари корхонаси. Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Уйчи тумани ҳокимлиги.

    Уйчи тумани ҳокимлиги.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Қизиқ томони, яқинда Энергетика вазири этиб тайинланган Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг ўзи ҳам Наманган вилоятининг Уйчи туманидан. Вазирга туман аҳолиси номидан мурожаат ҳам йўлланган. Унда шундай дейилади:

    «Вазир этиб тайинланганингизда туман аҳли хурсанд бўлиб, ўз табрикларини билдиришган эди. Сизга туман аҳли номидан энергетика тизимидаги мавжуд муаммоларни тезроқ бартараф этишингизни сўраб қоламиз. Туманда газ йўқ, электр энергиясида жуда кўплаб муаммолар мавжуд. Туман аҳолиси қиш фасли келмасидан аввал азият чекмоқда. Аҳоли тизимдаги камчиликларни тезроқ бартараф этишда амалий ёрдам сўрайди. Мурожаатни бефарқ қолдирмайсиз деган умиддамиз».

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Шукуржоннинг билдиришича, бу мурожаатга Энергетика вазирлиги томонидан дарров муносабат билдирилган. Ҳозирда туманда вазирликнинг ишчи гуруҳи ўрганиш олиб бормоқда.

    «Масаланинг яна бир томони бор. Аҳоли ва ижтимоий муҳим объектларга табиий газ етказиб берамиз деган баҳона билан Намангандаги барча метан газ заправкалар 12 соатлик чекловга ўтказилди. Лекин барибир аҳвол ўзгармади, аксинча баттар бўлди: аҳолида барибир газ йўқ, электр энергиясида доимий узилишлар, устига-устак автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларидаги турнақатор навбатлар», — дейди Шукуржон Тўхтасинов.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Чиндан ҳам Наманганда электр энергиясидаги муттасил узилишлардан жабр кўраётган тоифалар қаторига қариялар ва болалар қатори ҳайдовчиларни ҳам қўшса бўлади: метан газ заправкаларида энди навбатлари етганида баъзан ‘свет’ ўчиб қолади, у ердан эсон-омон қутулиб чиққанларида эса чорраҳаларда светофорлар ишламаётганлиги сабабли ҳосил бўлган узундан-узоқ тиқинларга дуч келишади...

    14.11.2022, 12:45   Изоҳ (0)   24974
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Афросиёб» поезди Самарқандда 18 бош қўйни уриб юборди

    14.11.2022, 12:35

    Фарғонадан Истанбул ва Тошкентга авиарейслар кечиктирилди

    14.11.2022, 12:21

    Хоразмда фирибгарликда айбланган имом-хатибга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    14.11.2022, 12:08

    Андижонда Умрага бормоқчи бўлганларнинг 1,4 млрд сўмини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

    14.11.2022, 11:39

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 15 ноябрь куни кучли шамол бўлиши мумкин

    14.11.2022, 11:35

    Ўзбекистонда магистратурага киролмаганлар учун қўшимча имконият яратилди

    14.11.2022, 10:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.