Андижонда Умра сафарига бориш истагини билдирган бир гуруҳ шахсларнинг 1,4 миллиард сўм пулини ўзлаштирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар берди.
Аниқланишича, фуқаро Ф.А. Хўжаобод туманидан «Умра-2022» мавсумида зиёратга бориш истагини билдирган 74 нафар фуқародан жами 1,4 миллиард сўм нақд пулларни олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ф.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а» банди ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган эди.
Тергов ҳаракатлари Хўжаобод туман ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилган.
Изоҳ (0)