• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Австрияда 155 кишининг ҳаётига зомин бўлган поезд ёнғини, «Бир жанг тарихи» — япон кемаларига қарши уруш ва Фаластин етакчиси Ёсир Арофат ўлими. Кун хронологиясида 11 ноябрь

    11 ноябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Австриядаги тоғ-чанғи курортидаги ёнғин сабаб ҳалок бўлган 155 киши, япон ҳарбий кемаларига қарши кечган ҳайратланарли жанг ҳамда Фаластин озодлик ташкилоти етакчиси Ёсир Арофатга оид фактлар ўрин олган.

    Капрундаги фожиа: фристайл бўйича жаҳон чемпиони умрига зомин бўлган ёнғин

    2000 йил 11 ноябрь куни Австриядаги Капрун тоғ-чанғи курортида содир бўлган ёнғин 155 кишининг ўлимига сабаб бўлганди. Уларнинг аксарияти чанғичи ва сноубордчи бўлиб, шу куни фуникулёрда (махсус арқон ёрдамида юргизиладиган тоғ темир йўли) Кисштайнхорн тоғига кўтарилаётган бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида фристайл бўйича жаҳон чемпиони 19 ёшли Сандра Шмитт ҳам бор эди.

    Фото: Realt.onliner

    Фожиа бир нечта сабаблар туфайли юзага келган. Ёнғин бошланган фуникулёр поезди 1993 йилда фойдаланишга топширилган. Маълумки, бундай транспорт воситасининг ўз двигатели ва ёнилғили баки бўлмайди, трос ёрдамида кўтарилиб тушади. Ўзидан олдин фойдаланилган таркибдан фарқли ўлароқ, унинг трос узилганда тўхташни таъминлайдиган гидравлик тормоз тизими мавжуд бўлган.

    Бундай поездларда ёнғин юзага келиш эҳтимоллиги деярли нолга тенг ва шу сабабли оловни ўчиришга мўлжалланган бирор восита, шунингдек, йўловчиларни тезкор эвакуация қилиш имкониятлари бўлмаган. Вагонлар эшикларини фақат ташқаридан очиш мумкин бўлган, «огнетушинел»лар эса бошқарувчиларнинг алоҳида кабиналарида сақланган. Поездда тутун детектори, стоп-крат ва йўловчилари билан алоқа воситаси ҳам бўлмаган.

    11 ноябрь тонгида ичида 161 нафар йўловчи бўлган поезд ва бир нафар контролёр Кисштайнхорн томон ҳаракатни бошлайди. Пастки вагондаги контролёр кабинаси бу вақтда бўш эди, аммо унда маиший иситкич ишлаётган бўлган. У эса ўз навбатида тормоз тизимининг мой ўтказгичи ёнига жойлаштирилган. Поезд йўлга отланганидан кўп ўтмай, мой ўтказгич трубаси эриб кетган ва ундан мой оқиб, ёна бошлаган.

    Фото: Realt.onliner

    Биринчи вагондаги контролёт юзага келган ёнғиндан бехабар ҳолда ҳаракатни давом эттирган. Пастки вагондаги йўловчилар бу вақтда тутундан бўғила бошлаган. Фуникулёр йўлининг бир қисми 3300 метрли туннелдан ўтган ва ёнаётган поезд тўғри унинг ичига кириб борган. 600 метр юрган поезд тормоз тизимидаги босим тушиб кетганидан тўхтаган.

    Ташқари тарафдан қамалиб қолган йўловчилар вагондан ойналарни синдириш орқали чиқишга уринган. Тутундан ҳушини йўқотмаганларнинг аксарияти юқори тарафда югуришга тушган. Эшикни очган контролёр ҳам йўловчиларни юқори станцияга кузатган. Бу хато эди — чунки бир зумда ҳалокатга олиб келувчи тутун туннелда пастдан тепага қараб ҳаракатланади.

    Кўнгилли ўт ўчирувчи Торстен Гедлер ва қурувчи Эрвин Гёртс тутуннинг бундай ҳаракатланишини билган. Улар бу ҳақда йўловчиларга бақирган, бироқ мутахассисларнинг гапларига фақат 10 киши қулоқ солган. Улар биргаликда 10 дақиқа ичида хавфсиз ҳудудга чиқиб олган.

    Фото: Realt.onliner

    Поездда қолган ёки юқорига кўтарилган барча ҳалок бўлган. Фуникулёрдаги ёнғин оқибатида, шунингдек, контролёр қарама-қарши йўналишда пастга ҳаракатланаётган поезд йўловчиси ҳам вафот этган.

    Фожиа шанба куни — тоғ-чанғи мавсуми бошланган, дам олиш мақсадидаги ташриф буюрувчилар кўп келган пайтда содир бўлган. Уларнинг айримлари Кисштайнхорнга оилалари билан келган. Курортда австрияликлардан ташқари хорижлик туристлар ҳам кўп эди, масалан, Фахрийлар кунини нишонлашга келган бир неча АҚШ ҳарбийси.

    Фото: Realt.onliner

    Ёнғин бир неча спортчининг ҳам умрига зомин бўлган. Улар орасида 19 ёшли Сандра Шмитт ҳам бор эди. Бу қадар ёш бўлишига қарамай, у беш маротаба ғалаба қозонган ва жами ўн марта Жаҳон кубоги шоҳсупасига кўтарилган. Шмиттнинг асосий ютуғи — 1999 йилда фристайл бўйича Жаҳон чемпионатидаги ғалабаси бўлган. Ўлимидан олдинроқ у янги мавсумга тайёргарликни якунлаган ва ота-онаси билан дам олиш учун Кисштайнхорнга ташриф буюрганди.

    Шунингдек, фожиа оқибатида карлар беллашувида қатнашувчи тўрт нафар австралиялик спортчи ҳалок бўлган. Улардан бири 37 ёшли Йозеф Шауппер Сурдоолимпия ўйинлари чемпиони ва бир неча карра совриндори эди.

    155 кишининг ўлими бўйича охир-оқибат ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган. Фуникулёрларни фойдаланишга топшириш билан шуғулланувчи компания ходимлари, техник ишчилар ва техник назорат бўйича ташкилот инспекторлари судга тортилган, бироқ уларнинг барчаси далиллар етарли бўлмагани боис оқланган.

    Бир жанг тарихи

    1942 йил 11 ноябрь куни Кокос оролларининг жануби-шарқидаги Ҳинд океанида Иккинчи жаҳон урушининг энг ҳайратланарли денгиз жангларидан бири содир бўлган. Уруш иштирокчилари бўлган Германия ва Япония Биринчи жаҳон урушида бўлгани каби рейдерлик амалиётини (денгиз йўлларида душманнинг транспорт ва савдо кемаларига қарши мустақил кураш олиб бориш) йўлга қўйган.

    Фото: «Айкоку-мару»

    11 ноябрь куни иккита япон рейдери ҳамда танкер ва унга ҳамроҳлик қилаётган корветдан иборат Британия кемалари иштирокида тўқнашув юз беради.

    Япония томонидан иккита ҳақиқий рейдер бўлган. Улар аслида йўловчиларни ташишга мўлжалланган теплоходлар кўринишида қурилган бўлса-да, ҳарбий идора пуллари эвазига махсуслаштирилган. «Хокуку-мару» ва «Айкоку-мару» кемаларининг сув сиғимлари 10 438 тонна бўлиб, максимал тезлиги 21 узелни ташкил этган. Улардан Америкага турли рейсларни амалга оширишда фойдаланиш учун режалаштирилган.

    Асосий қуроллар 140 миллиметрли «Тип 3» бўлиб, ҳар бир кемага уларнинг саккизтаси ўрнатилган. Бундан ташқари, 76 миллиметрли «зеникалар», иккита 25 миллиметрли «Тип 96», иккита 13,2 миллиметрли пулемётлар ва қўштрубали 533 миллиметрли торпедо аппаратлари бўлган.

    Ўша куни тонгда Кокос оролларнинг жануби-шарқий қисмида «Хококу-мару» кузатувчилари битта танкер ҳамда унга ҳамроҳлик қилаётган кемани пайқаб қолган. Рейдер йўналишни улар томон ўзгартирган, «Айкоку-мару» эса 6 мил узоқликда унинг ортидан эргашган. I ранг капитани Хироси Имазато аввалига ҳарбий кемани чўктириб юборишга қарор қилган, шундан кейин танкер ўзи жангсиз таслим бўлади деб ҳисоблаган.

    «Бенгал» кемаси

    «Бенгал» кемаси
    Фото: Topwar

    «Ондина» номли танкер Нидерландияники бўлиб, Британия флоти томонидан фойдаланиб келинган. Кема япон рейдерларидан кичик ва 12 узел тезликда ҳаракатлана олган. Британлар танкердан фойдаланишни бошлаганида унга битта 102 миллиметрли қурол ва тўртта зенит пулемётларини ўрнатган холос.

    Иккинчи кема «Бенгал» корвети эди. Номаълум кемани пайқаб қолган корвет командири лейтенант-коммандор Уильям Уилсан улар томон ҳаракатни бошлайди ва бир вақтнинг ўзида жанговар тревога беради.

    Унинг ортида иккинчи рейдер пайдо бўлади, иккала кема ҳам байроқсиз эди, бироқ британлар яконларнинг крейсерларини танилган ва ўртада тўқнашув юз бериши ойдинлашган. Уилсон қочиб кетиш имконсиз эканини яхши англаган, японлар тезлик борасида анча усун эди. Шу боис капитан танкернинг яширинишига имкон бериб, рейдерларни тутиб қолишга қарор қилади. Радио орқали «Ондина»га мустақил қочишни буюриб, учрашув жойини белгилайди. Корветнинг ўзи эса сўнгги ва ҳал қилувчи жангга отланади.

    Умуман олганда режа ёмон эмасди: зенит автоматларидан фойдаланиш учун душманга минимал даражада яқинлашиш. Аммо Уилсон японларнинг торпедо аппаратларидан бехабар бўлган. Японлар ҳам корветни чўктириб юборишни, танкерни эса эгаллашни ният қилган.

    Япон кемалари «Бенгал»га қарши ўт очишни бошлайди. Шу пайт кутилмаган воқеа содир бўлади. Танкер капитани Виллем Хорсман ақл бовар қилмас қарорни қабул қилиб, жангга қўшилади.

    Фото: Topwar

    «Ондина» томонидан отилган учинчи ўқ «Хококу-мару»нинг палубаси устидаги бошқариш портига келиб тушади. «Бенгал» томонидан узилган олтинчи снаряд ҳам шу жойга тушади. Японларда саросима бошланади. «Айкоку-мару» ҳам «Бенгал»ни ўққа тутишни бошлайди, бироқ кичик корветни тўғри нишонга олиш осон кечмаган. «Хококу-мару»га келиб тушган навбатдаги снаряд вазиятни умуман ўзгартириб юборади.

    Снаряд ўнг бортдаги торпедо аппаратига келиб тушганди. Табиийки улар портлаб кетган. Рейдердаги гидросамолёт бортдан улоқтириб юборилган ва ёнилғи тўкилиб кетган. Ичида бензин бор бочкаларда ёнғин юзага келган, улар ўз навбатида 3-сонли жанговар қуролларнинг портлашига олиб келган.

    «Мушакбозлик» натижасида ўнг бортнинг қуйруқ қисмида тешик пайдо бўлган ва «Хококу-мару»нинг бир қисми чўкишни бошлаган. Охир-оқибат бензин сабаб юзага келган ёнғин машина бўлмасига етиб борган ва кеманинг барча электр таъминотини ишдан чиқарган. «Хококу-мару» ишдан чиққан ва ўт очишни тўхтатган.

    «Бенгал» жангдан чекинишга қарор қилади, чунки «Айкоку-мару»га ҳали ҳеч қандай зарар етказилмаган, корветнинг снарядлари эса тугаб бўлганди. Японлар томонидан отилган снарядлардан бири офицерлар каютасига келиб тушган. Барча палубада бўлгани сабаб ҳеч кимга зарар етмайди, юзага келган ёнғин эса тезда бартараф этилган.

    Тахминан ярим соатдан кейин «Хококу-мару» командири капитан Имазато ёнғин ўчирилмагани етмаганидек, у артиллерия қуроллари бўлмасига яқинлашаётганидан хабар топган. У экипажга кемани тарк этишни буюрган, бироқ ҳамма ҳам буни амалга оширишга улгурмаган — бир неча дақиқадан кейин «Хококу-мару» портлаган. Экипажнинг 354 нафар аъзосидан 76 нафари, жумладан, кема капитани ҳам ҳалок бўлган.

    Фото: Topwar

    Японлар воқеалар ривожининг бундай тус олганидан ҳайратга тушган ва тутунлар орасида «Бенгал»ни қўлдан чиқарган. Капитан Уилсон етказилган зарарни аниқлашни буюрган. «Бенгал»га қарата отилган 200 га яқин 140 миллиметрли снарядларнинг фақат иккитаси келиб тегганди, бироқ экипажнинг 85 аъзосидан ҳеч кимга ҳатто жароҳат ҳам етмаган.

    Белгиланган манзилда «Ондина»ни топа олмаган Уилсон Диего-Гарсия ороли томон ҳаракатланиш топшириғини берган. У Ерда Уилсон «Ондина» ҳалокатга учраганини маълум қилган. Британия қўмондонлиги «Бенгал»нинг шарафли ғалабасини эътироф этиб, барча денгизчиларни мукофотлаган, Уилсон эса «Буюк хизматлари учун» орденини қўлга киритган.

    «Ондина» билан боғлиқ ҳодиса Уилсоннинг ҳисоботидан бироз бошқача бўлган. «Бенгал»ни кўздан йўқотган «Айкоку-мару» ортга қайтиб, танкерни яксон қилишга қарор қилади. Табиийки, рейдер танкерга тезда етиб олади. Капитан Хорсман танкерга тўхтаб, оқ байроқ кўтаришни, жамоага эса кемани тарк этишни буюради. Афсуски, байроқ туширилиб, кўтарилгунга қадар японлар яна бир нечта снаряд узади. Уларнинг охиригиси рубкага тушиб, жасур капитаннинг ўлимига сабаб бўлади.

    Фото: Topwar

    Жамоа сувга учта қайиқ ва иккита солни тушириб, кемани ташлаб кетади. «Айкоку-мору» «Ондина»га яқинлашиб унга торпедаларини отади. Танкер портлашдан кейин 30 фоизга оғиб қолади, бироқ чўкмаган.

    Исроил билан муносабатларни яхшилашга уринган Арофатнинг ўлими

    Бундан 18 йил 11 ноябрь куни Париждаги «Перси» ҳарбий шифохонасида Фаластин мухторияти етакчиси Ёсир Арофат вафот этганди. Жума куни Миср пойтахти Қоҳирада Фаластин раҳбари билан видолашув маросими бўлиб ўтади. Кўп йиллардан буён қаршилик урушини олиб бораётган ва тинчлик, осойишталик калималарини аллақачон унутиб юбораёзган Фаластин халқи ўз миллий етакчисини сўнгги йўлга кузатган. Мухторият етакчисини Қуддуси шариф тупроғига қўйиш тўғрисидаги таклиф Исроил ҳукумати томонидан рад этилган. Озодлик кураши ташкилотчиси ва яловбардори бўлган сиёсий арбоб Рамаллоҳ шаҳрига дафн этилган.

    Фото: Forign Policy

    Оқ-қора арабий рўмоли, ҳарбий мундири ҳамда кўзойнак ортидан боқиб турувчи синчков нигоҳи билан фаластинликлар қалбини забт этган ва бутун дунёга танилган Ёсир Арофат қирқ йил давомида Фаластин озодлик ташкилотига раҳбарлик қилган. Сиёсий арбоб ва ҳарбий қўмондон сифатида озодлик курашларида иштирок этган. Ўтган вақт мобайнида Ёсир Арофат номи жаҳон оммавий ахборот воситаларида сон-саноқсиз маротаба тилга олинган, Фаластин етакчисининг суратлари минглаб матбуот нашрларида чоп этилган.

    Ёсир Арофат — Муҳаммал Абдул Раҳмон Абдул Рауф Арофат Қадва Ҳусайний 1929 йилнинг 24 августида Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида туғилган. Унинг отаси тадбиркор-сармоядор киши эди, онаси эса фарзанди тўрт ёшга етганида вафот этганди. Арофатнинг болалик йиллари Қуддусда яшайдиган амакиси уйида ўтган. Ҳали дунё сир-синоатларини тўла англаб етмаган болакай араблар ва яҳудийлар ўртасида кечаётган шафқатсиз курашлар, қирғинларга илк бор шу ерда гувоҳ бўлган. Унинг гўдак тафаккури ва онги айнан ана шу курашлар гирдобида шаклланган.

    Фото: Forign Policy

    Оиладаги фаровонлик ва тўкинлик сабаб, Арофат Қоҳира университетида ўқиш, ўз билимларини чуқурлаштириш имконига эга бўлган. Арофат университетда сиёсат ёки иқтисод каби нуфузли факультетларда эмас, муҳандислик йўналишида ўқиган (айтишларича, у Ёсир исм-лақабини айни шу Қоҳирадаги таҳсил йилларида олган). 1948 йилги воқеалар Арофатнинг ҳаётий маслак ва мақсадларини мутлақо ўзгартириб юборган. Ўша йилда Фаластинга қарашли ҳудудлар қўшни миллат томонидан эгалланган ва янги давлат таркибига қўшиб олинганди.

    Шу тариқа ҳозиргача давом этиб келаётган Фаластин—Исроил ихтилофи юзага келган. Араблар 1948 йил воқеасини «Накба» (фожиа) деб аташган. Шу йилларда Арофат ва унинг тарафдорлари томонидан Фаластинни озод қилиш байроғи остида ФATX ҳаракатига асос солинган. Арофат эса босиб олинган ҳудудларни қайтариш йўлида курашган бирлашмага раҳбарлик қилган. Айни шу даврда ҳарбий саркардалик ва сиёсий етакчилик қобилиятини намойиш этган Ёсир Арофат халқаро миқёсда обрў-эътибор қозона бошлаган. Халқаро майдондаги эътироф ифодаси ўлароқ, у Араб давлатлари Лигаси томонидан 1965 йили ташкил қилинган Фаластин озодлик ташкилоти раҳбари этиб сайланган.

    Арофат қўмондонлигидаги ФATX ҳаракати ўтган йиллар давомида гоҳ Ливан, гоҳ Иордания ҳудудларида ҳарбий операциялар олиб борди. Хусусан, 1968 йили Иордания ҳудудига Исроил қўшинининг киритилиши ва бу ҳужум Арофат бошқарувидаги кучлар томонидан қайтарилиши ФATX ҳамда унинг етакчисига бўлган ишончни ошириб юборган. Иорданияда ФATX фаолиятининг тақиқланиши, Ливанга қўшни давлат қўшини киритилиши билан минтақадаги аҳвол янада оғирлашган. Арофат ҳам мураккаб вазиятдан келиб чиқиб, Тунисдан паноҳ топишга мажбур бўлган.

    1988 йили Фаластин озодлик ташкилоти ва ҳаракати раҳбари Иордан дарёсининг ғарбий ҳудуди ҳамда Ғазо секторида Фаластин давлати ташкил топганини эълон қилади. Йил охирига бориб, янги давлат дунёнинг 70 мамлакати ҳукуматлари томонидан тан олинган. 1993 йили Норвегия пойтахти Осло шаҳрида эса Исроил бош вазири Исҳоқ Рабин ва Ёсир Арофат иштирокида тарихий тинчлик шартномаси имзоланган.

    Фото: AFP

    Осло шартномаси гарчи Қуддусга эгалик борасида мавжуд бўлган азалий ва абадий масалага ойдинлик киритмаган бўлса-да, ҳарқалай, ушбу битимдан кейин ҳаммаси секин-аста изга тушаётгандай эди. Бироқ 1995 йили Исроил бош вазири Исҳоқ Рабинга қилинган суиқасд тинч музокаралар эшигини тақа-тақ ёпиб қўйган.

    1990 йили Саддам Ҳусайн Кувайт давлатига қарши уруш бошлайди. Ўша таҳликали даврда Арофат очиқ-ошкора Ироқ раҳбари тарафини олган. Кўпчилик мухторият раҳбарининг таваккал ҳаракати тушунолмаганди. Чунки Фаластинга ҳар йили миллионлаб доллар биродарлик ёрдами кўрсатаётган давлатларнинг барчаси Ироқ хатти-ҳаракатини қоралаётган эди ўша пайтда.

    1991 йилда эса ўзининг ислом ақидаларига содиқлигини кўп бора такрорлайдиган Арофат ҳаммани ҳайрон қолдириб Суха Тавил исмли христиан аёлига уйланади.

    2000 йили яна бир муҳим ҳодиса юз берди. АҚШ Президенти Билл Клинтон Исроил бош вазири Ёхуд Барак ва Ёсир Арофатни ўша машҳур Кемп-Дэвидда бир стол атрофига тўпланган. Бироқ ўзаро музокаралар жараёнида Ёхуд Барак томонидан таклиф қилинган тинчлик битими... Арофат томонидан рад этилган. Кўпчилик кузатувчилар мухторият етакчисининг бу ҳаракатини катта хато, деб баҳолаган (Бу қараш ҳозир ҳам сақланиб қолмоқда). Бошқа бир гуруҳ сиёсатдонлар Арофатни «тушунгандай» бўлишган ва уни оқлаган.

    Фото: Forign Policy

    Хуллас, Ёсир Арофат раҳбарлиги даврида Фаластин халқи ҳам қувончли, ҳам қайғули кунларни бошдан кечирган. Лекин Арофатнинг турфа сиёсий қарорларидан қатъи назар, у фаластинликлар томонидан ҳар доим ҳам қўллаб-қувватланган. Фаластин халқи Арофат сиймосида ўз мустақиллиги ва озодлигини кўриб келган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Москва қабристонида бир-бирини портлатган афғон уруши қатнашчилари, Африкадан қайтишни истамаган Ливингстон ва Ясная Полянадан қочиб кетган Лев Толстой. Кун хронологиясида 10 ноябрь

    11.11.2022, 09:30   Изоҳ (0)   40808
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда уч киши Хитойга ҳарбий маълумотларни юборишда айбланди

    11.11.2022, 09:19

    Эрон ўзининг биринчи гипертовушли баллистик ракетасини ишлаб чиқди

    11.11.2022, 08:50

    Латвиянинг Россиядаги элчиси совет ёдгорликларининг бузилиши муносабати билан Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

    11.11.2022, 08:24

    Бирлашган Араб Амирликларида биринчи казино очилади

    11.11.2022, 07:54

    Қирғизистондан Ўзбекистонга ноқонуний техника ва тамаки олиб ўтаётган шахс ушланди

    11.11.2022, 07:23

    Путиннинг Украина бўйича имкониятлари тугаяпти — Bloomberg

    11.11.2022, 01:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик



    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Польшада йирик нефть ва газ кони топилди

    Дунё | 22 июл, 11:04

    Жигарни асрашга ёрдам берувчи 7 та осон тайёрланадиган ичимлик

    Рецептлар | 22 июл, 10:51

    Ўзбекистон ЖСТга қўшилиш бўйича Швейцария билан икки томонлама музокараларни якунлади

    Ўзбекистон | 22 июл, 10:40

    Германияда автомобиль ЙТҲ оқибатида омборхона томига кириб кетди (видео)

    Дунё | 22 июл, 10:25

    Мартин Лютер Кинг ўлдирилишига оид ҳужжатлар махфийликдан чиқарилди

    Дунё | 22 июл, 10:05

    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

    Реклама | 22 июл, 09:00

    Левандовски Маркус Рэшфорд трансферидан хавотирда

    Спорт | 22 июл, 10:01

    40 ёшга етгунга қадар ҳар бир шахс ўзида шакллантириши керак бўлган 8 та одат

    Маслаҳатлар | 22 июл, 09:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.