Самарқандда Туркий давлатлар етакчилари «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказидаги «Боқий шаҳар» мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, у ерда олий мартабали меҳмонларнинг ташрифи шарафига Ўзбекистон президенти номидан қабул маросими ўтказилди.
Мулоқотда Самарқанд туркий тамаддуннинг қадимий бешикларидан бири бўлгани, бугун халқаро форумлар марказига айланиб бораётгани ёдга олинди. Туркий миллатларнинг қадим маданияти, умумий анъана ва қадриятларини ўзида мужассам этган концерт дастури намойиш этилди.
Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасидаги асосий тадбирлар 11 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)