«Бавария» ҳужумчиси Садио Мане Германия чемпионати 14-тури доирасида «Вердер»га қарши ўйинда (6:1) жароҳат олди.
15-дақиқада сенегаллик футболчи тиззасидаги жароҳатдан шикоят қилди. Кейинроқ футболчи захирага олинди. «Бавария» мураббийларидан бири Садиода енгил шикастланиш кузатилгани ва бу унинг мундиалдаги иштирокига таъсир қилмаслигини айтиб ўтди.
Бироқ L’Equipe маълумотларига кўра, футболчи тизза орти пайларини жароҳатлаб олган ва бир неча ҳафта майдонга туша олмади. Унинг ЖЧ—2022 да иштирок эта олмаслиги катта эҳтимол, дейилган француз нашрида.
Қатардаги Жаҳон Чемпионати 20 ноябрдан 18 декабрга қадар давом этади. Сенегал терма жамоаси Нидерландия, Қатар ва Эквадор билан бир гуруҳдан жой олган.
Изоҳ (0)