«Барселона» Ла Лига 14-тури доирасида кечган «Осасуна»га қарши баҳсда 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Хави шогирдлари ортда қолган 14 ўйинда 37 очко тўплади. «Барселона» шу вақтга қадар фақат 2012/13 ва 2013/14 йилги мавсумларда бундан яхшироқ натижага эришган. Ўшанда каталонлар 14 ўйинда 40 очко тўплашга эришганди.
2010/11 йилги мавсумда эса «Барселона» Ла Лига 14-турдан кейин 37 очкога эга бўлганди.
Шу тариқа «Барселона» қишки танаффусга мусобақа пешқадами сифатида йўл олди. Жамоа 37 очкога эга.
Изоҳ (0)