• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    «Маҳаллий инвесторлар иқтисодиётни ривожлантиришда катта роль ўйнайди» — хорижий мутахассис иқтисодий форум ҳақида фикрларини билдирди

    Bne intellinews нашри бош муҳаррири Бен Арис Самарқандда бўлиб ўтган II Ўзбекистон иқтисодий форуми ҳақида «Дарё» учун махсус мақоласини тақдим этди.

    Фото: Renegade

    Фото: Renegade

    4—5 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган II Ўзбекистон иқтисодий форуми муваффақият билан ўтди.

    Ўзбекистон минтақадаги бошқа кўплаб мамлакатлардан фарқли ўлароқ, кучли ўсиш суръатларига эришмоқда. Мамлакат рецессияга учрамайдиган, балки йилига 6 фоизга ўсишда давом этадиган кам сонли давлатлардан бири бўлди.

    Гарчи мамлакатда 12 фоизлик юқори инфляция қайд этилган бўлса ҳам, Марказий банкнинг консерватив сиёсати инфляцияни ушлаб туришга муваффақ бўлди. Бироқ Евросиёнинг аксарият қисмида Марказий банклар нархларнинг ўсишини олдини олиш учун ставкаларни агрессив равишда оширишга мажбур бўлмоқда.

    Лекин энг қувонарлиси мамлакатда аҳоли сонининг кескин ўсишидир, чунки минтақадаги аксарият давлатлар фуқаролари сонининг қисқариши сабабли демографик фалокатдан азият чекмоқда.

    Ўзбекистон Собиқ Иттифоқ давлатлари орасида аҳоли сони бўйича энг кучли ўсишга эга бўлиб, яқин уч йил ичида фуқаролар сони бўйича ҳам Украина, ҳам Польшани ортда қолдириши кутилмоқда. Бу эса узоқ муддатли барқарор ўсишнинг асоси бўлади.

     

    Бироқ аҳолининг тез ўсиб бораётгани ҳукуматга ҳам қийинчилик туғдирмоқда, чунки кўпайиб бораётган ёшларини иш билан таъминлаш зарур. Шу боис анжуман «Халқ иқтисодий ислоҳотлар марказида» мавзусига бағишланди.

    Ҳукумат ва Халқаро молия институтлари дастурлари оддий фуқароларнинг турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, даромадларни икки баравар ошириш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини яхшилашга алоҳида эътибор қаратади.

    Конференция ислоҳотларнинг иккинчи босқичи ва янги беш йиллик режанинг бошланишини англатади. Охирги режа муваффақиятли бўлди, чунки у ўзгаришлар учун замин яратди ва иқтисодиётда ишбилармонлик фаоллиги сезиларли даражада ошди.

    Давлат иқтисодиётда жиддий иштирок этишда давом этаётгани учун хусусийлаштириш асосий ўзгариш бўлиб қолмоқда. Масалан, банк сектори — давлатга тегишли Қишлоқ Қурилиш Банкнинг биринчи IPO’си жорий йил охиригача амалга оширилиши режалаштирилган.

     

    Худди шундай, «УзАвто» ва «Ўзметкомбинат»нинг биринчи акциялари яқин орада Тошкент фонд биржаси листинги билан амалга оширилиши кутилмоқда. Биржанинг ўзи эса Clearstream халқаро тўловлар ва ҳисоб-китоблар тизимига уланиш босқичида.

    Бу якунлангач, халқаро инвесторлар Ўзбекистон капитал бозорларига тўғридан-тўғри кириш имкониятига эга бўлади. Россия, Украина ва Грузия каби мамлакатлар тажрибасига кўра, Clearstream билан боғланишдан сўнг, миллиардлаб долларлик инвестиция капитали маҳаллий капитал бозорига келиб тушади. Шундан сўнг, улар ҳукумат ва етакчи маҳаллий корпорациялар учун асосий янги молия манбаларига айланади.

    Бироқ ушбу далда берувчи ўзгаришларга қарамай, конференция делегатлари олдинда узоқ ва қийин йўл бор деб ўйламайди: учта етакчи компаниянинг IPO’сида фақат кичик миқдордаги акциялар (10 фоиздан кам) чиқарилган, ундан кейин ҳам компаниялар асосан ҳукумат назорати остида қолади, — деб ёзади мутахассис.

    Уларни хусусийлаштириш ва акциядорлар, шу жумладан давлат ва кичик чакана инвесторлар олдида шаффоф ҳисобот бериш жараёни бир неча йил давом этади.

    Хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва жозибадор ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича қонунчилик базасини модернизация қилиш узоқ давом этадиган жараён бўлиб, бир неча йил давом этиши кутилмоқда.

    Ҳукумат олдинда турган муаммоларни тушунишини ва ислоҳотларни давом эттиришга тўлиқ содиқлигини кўрсатди, аммо конференциядаги аксарият сессияларда яна бир такрорланадиган мавзу — дунё мисли кўрилмаган «ноаниқлик» даврини бошдан кечираётганини унутмаслик керак.

     

    Инвесторлар Ўзбекистон каби чегара бозорига сармоя киритишда аллақачон эҳтиёткор бўлмоқда, аммо ҳозир Марказий Осиёдаги геосиёсий вазият туфайли бу янада қийинлашмоқда.

    Бутун дунё бўйлаб инфляция ва Марказий банклар пул-кредит сиёсатининг кескинлашуви Ўзбекистонга таъсир кўрсатди, чунки бу халқаро капитал бозорларида қарз олиш нархини қимматлаштирди.

    Clearstream’га уланиш ҳукуматга яқинда сўмдаги облигациялар чиқарилиши 1 миллиард доллардан ошган ички облигациялар бозорида янги халқаро инвестицияларга кириш имконини беради, — дейилади мақолада.

    Европа тикланиш ва тараққиёт банки ноябрь ойида Ўзбекистоннинг давлат сўмидаги облигацияларини сотиб олган биринчи хорижий инвестор бўлди. Аммо халқаро капитал бозорларига интеграциялашув жараёнини якунлаш учун камида бир йил ёки ундан кўпроқ вақт керак бўлади.

    Шу билан бирга, ноаниқлик шароитида ҳукумат хусусий капитални жалб қилиш асосида ўсиш моделини ўзгартириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган инвестиция дастурлари билан ҳамкорликда ташқи капитални жалб қилиш учун ДХШ (давлат-хусусий шериклик) механизмидан фойдаланиш ниятида.

     

    Туркиялик ҳамкорлар билан Тошкентда янги ва юқори самарали газ ёқилғиси электр станциясини қуриш каби бир қанча муваффақиятли ДХШ лойиҳалари аллақачон амалга оширилган.

    Аммо ДХШ лойиҳаларини ташкил қилиш қийин ва агар ўсиш хусусий капитал оқимига асосланган бўлса, мамлакат жалб қилиши керак бўлган умумий тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўрнини боса олмайди.

    Давлат активларини бошқариш агентлиги орқали кичик активларни хусусийлаштириш натижасида жалб этилаётган муҳим хусусий капитал манбалари жорий йил охиригача қарийб 1 миллиард долларлик мингга яқин активларни сотувга тайёрлади.

    Самарқандда бўлиб ўтган иқтисодий саммитда бошланган Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг иккинчи босқичи номи бўлган «Янги Ўзбекистон»га ўтишда хорижий инвесторлар катта рол ўйнайди, — деб ёзади Бен Арис.

    Ўзбекистонни жозибадор сармоявий йўналишга айлантириш бўйича ўзгаришлар давом этар экан, маҳаллий инвесторлар иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди.

    «Дарё»нинг «Форум шунчаки пулни беҳуда сарфлаш воситаси бўлиб қолмадими?» деган саволига Бен Арис қуйидагича жавоб берди:

    Менимча бундай эмас. Аммо режа хусусий капиталга ўтиш жараёнига кучли таянган. Ҳукумат хусусийлаштириш қанча вақт давом этиши ҳақида қандай тўхтамга келганидан бехабарман. Бу жараёнда бирдан кўп нарса кутиш ярамайди, чунки хусусийлаштириш қийин ва узоқ вақт талаб этадиган жараён.

    Шу сабабли, маҳаллий капиталга таянувчи Б режаси керак. Бу эса Давлат активларини бошқариш агентлигининг зиммасидаги иш. Ҳозир Ўзбекистонда иқтисодиёт мустаҳкам, чунки инфляция назорат остида. Захира ва ўсиш кучли. Демак, ҳукумат босим остида эмас.

    Жараён секин амалга оширилса яхши бўлади. Демак, ҳукумат сармоядорлар ишончини суиистеъмол қилмаслик учун кўп меҳнат қилиши керак.

    Бироқ инвесторлар ҳукумат ваъдаларини бузмаслигига ишонч ҳосил қилиши учун кўпроқ вақт керак бўлади. Бу бир неча йил давом этиши мумкин. Лекин форум тўғри йўналишда қадам ташлади.

    09.11.2022, 23:55   Изоҳ (0)   23363
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Урушнинг Ўзбекистонга таъсири кутилганидан кам бўлди» — ХВЖ департаменти директори Жиҳад Азур

    09.11.2022, 21:55

    Саримсоқ пиёз қимматлаган, киви арзонлаган: Ўзбекистон бозорларида ноябрь ойида нархлар қандай бўлмоқда?

    09.11.2022, 21:32

    Россиядан ҳам қимматроқ: Ўзбекистонда помидор нархлари рекорд даражага етди

    09.11.2022, 20:59

    Ўзбекистон Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни бекор қилишни сўрамоқда — Financial Times

    09.11.2022, 11:50

    Европа Иттифоқидаги газ билан боғлиқ вазият узоқ йиллик танқисликка сабаб бўлади — Bloomberg

    08.11.2022, 21:31

    Табиий офатлардан кўриладиган зарарларни қоплаш кафолати: боғ ва узумзорларни қандай суғурталаш керак?

    08.11.2022, 19:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британияликлар Трампнинг ҳаракатларини мамлакат хавфсизлигига энг катта таҳдид деб билмоқда — Politico

    Дунё | 18 июл, 00:10

    “Россия ва Хитой билан уруш 2027 йилда бошланиши мумкин” — НАТО генерали

    Дунё | 17 июл, 23:55

    Зеленский Трамп билан “мега келишув” режалаштирилаётганини билдирди

    Дунё | 17 июл, 23:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    Спорт | 17 июл, 23:16

    Сурияда араб бадавийларининг оммавий қирғини содир бўлди

    Дунё | 17 июл, 23:14

    Пул савдоси: ўзбекистонликлар банкларга қанча валюта сотмоқда?

    Иқтисодиёт | 17 июл, 23:07

    “ЦСКА” собиқ дарвозабонлар мураббийи: “Файзуллаев кетаётганидан афсусдаман”

    Спорт | 17 июл, 21:35

    АҚШ Сенати Трампнинг USAID ташкилоти ва икки ОАВ харажатларини бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади 

    Дунё | 17 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.