Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Биткоин бугун, 9 ноябрь куни 18 минг долларгача арзонлади. Бу ҳақда CoinDesk портали маълумотларида келтирилади

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Дунёдаги энг йирик криптовалюта 8 ноябрь охирида 20,5 минг долларгача кўтарилган эди. Шундан кейин унинг қийматидаги кескин пасайиш кузатилди. 

Тошкент вақти билан 9 ноябрь куни соат 08:14 да биткоиннинг қиймати 18 минг долларни ташкил қилган. Бу 2020 йилнинг ноябрь ойидан бери энг қуйи кўрсаткичдир. 

Соат 11:00 га келиб криптовалютанинг қиймати 18 381 доллар бўлиб турибди. 

Фото: CoinDesk

Фото: CoinDesk

Биткоин июнь ва июль ойларида АҚШда асосий ставканинг ошиши, инфляция ва криптовалюталар билан боғлиқ муаммолар туфайли 20 минг доллардан пастга туша бошлаган эди.

Биткоиннинг бозор қиймати август ўрталарида 500 млрд доллардан юқори бўлиб турганди. Айни пайтда бу кўрсаткич 352 млрд долларга тенг. 

2021 йил ноябрь ойида криптовалюта нархи 69 минг долларгача кўтарилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди