Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган учрашувлар 7 ноябрь, душанба куни бўлиб ўтди.
Сўнгги тур олдидан мағлубиятга учраган «Насаф» пешқадамликни қўлдан чиқариб, учинчи ўринга тушиб кетди. «Пахтакор» 1-ўринга кўтарилган бўлса, «Навбаҳор» иккинчи ўринга чиқиб олди.
Ҳар уч жамоа чемпионлик учун имкониятни сақлаб турибди. «Пахтакор» ўз ўйинида ғалаба қозонадиган бўлса, навбатдаги совринни қўлга киритади. «Навбаҳор» ва «Насаф» ўз ўйинини ютиш билан бирга «шерлар»нинг муваффақиятсизликка учрашидан умид қилишга мажбур.
«ОКМК» эса тўртинчи ўринни нақд қилган ҳолда ОЧЛ плей-оффи йўлланмасига эга чиқди.
«Нефтчи» ва «Сурхон» Суперлигада жон сақлаб қолиш масаласини ҳал қилди.
Сўнгги турда «Локомотив» ва «Қўқон-1912»нинг ўйинларидан кейин 12 ҳамда 13-ўрин масаласига ойдинлик киритилади. 13-ўрин эгаси тўғридан-тўғри Про-Лигага равона бўлса, 12-ўрин соҳиби ўтиш ўйинида иштирок этади.
Аввалроқ сўнгги тур ўйинлари рўйхати эълон қилинганди. 25-турдан сўнг мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олган:
Изоҳ (0)