Об-ҳаво ноқулайлиги сабаб 7 ноябрь куни айрим самолётлар Тошкент халқаро аэропортига қўна олмаганди. Uzbekistan Airways бу ҳақда батафсил маълумот берди.
Авиакомпания берган маълумотга кўра, 7 ноябрь куни Uzbekistan Airways қуйидаги рейслари захира аэропортларига ўтказишга мажбур бўлинди:
- HY602 Москва—Тошкент қатнови Навоий аэропортига йўналтирилди;
- HY336 Жидда—Тошкент қатнови Самарқанд аэропортига йўналтирилди.
Бундан ташқари, Фарғона халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли режалаштирилган HY081 Тошкент—Фарғона рейси соат 06:55 дан 09:30 га кўчирилган. HY277 Фарғона—Истанбул рейси Фарғона халқаро аэропортидан ўз йўналиши бўйича жўнаб кетган. Шу муносабат билан, HY278 Истанбул—Фарғона ва HY082 Фарғона—Тошкент рейслари кечикиб амалга оширилади.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, Россия «Азимут» авиакомпаниясининг Тошкентга учиб, ноқулай об-ҳаво сабаб Навоий халқаро аэропортига қўнган самолёти ҳам Тошкентга қайта учиб кетган.
Изоҳ (0)